Конституция ўзгаради, бошқарувчи эса…

0
604
Фото: https://t.me/platformauzb/651

Биласиз, кеча Россияда жиддий сиёсий ўзгаришлар бошланди. Хусусан, Владимир Путин Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарди.

Медведевга Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди.

Федерация бош вазири лавозимига эса Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини илгари сурди.

Путин, шунингдек, Россия Конституциясини ўзгартиришни таклиф қилди.

«Коммерсант» нашри Россия Федерацияси Президенти Администрациясига яқин манбаларига таяниб, 2024 йилда ҳокимият транзитининг эҳтимолий сценарийсини баён қилди.

Жумладан, унгача Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳукмрон партияни бошқариши мумкин.

Манбанинг сўзларига кўра, бу фракциянинг мамлакат ҳукумати устидан назоратни ўз зиммасига олишини таъминлайди ва бўлажак давлат раҳбари у билан ҳисоб-китоб қилишига тўғри келади.

Аммо, бу ягона вариант эмас, дейилади манбада. Путин Давлат кенгаши ёки Хавфсизлик кенгашига ўтиши ҳам мумкин. «Ҳаммаси Президент қайд этиб ўтган ваколатларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлади» дейди «Коммерсант».

Шубҳасиз, бу кеча ёки бир ҳафта олдин ишлаб чиқилган режа эмас. Бу ҳақда узоқ ва пухта ўйланган. Ислоҳотлар фонида кўриш, тахмин қилиш мумкинки, Путин ҳозир қўяётган тамал тоши эртага унинг Президент бўлмасдан туриб ҳам давлатни бошқаришига имкон беради.

У Асосий Қонунга ўзгартишлар киритиш орқали давлат бошқаруви курсини бошқа томонга буриб, бошқарувни яна ўзи давом эттирмоқчи. Қарабсизки, Конституция талаблари бузилмайди, ҳаммаси қонуний бўлади.

Албатта, барчасини вақт кўрсатади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг