Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Хитойда янги вирус тарқалиш хавфидан огоҳлантирмоқда

0
216
манба: NBS News

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг сешанба куни хабар беришича, Хитойда тарқалган янги коронавирус янада кенгроқ авж олиши мумкин.

Коронавируслар – бу вирусларнинг катта оиласи бўлиб, оддий шамоллашдан тортиб жиддий касалликларгача сабаб бўлиши мумкин. Душанба куни  Таиландда Хитойдан келган аёлда ушбу вирус  аниқланган. Бу эса вируснинг Хитойдан ташқарида биринчи марта қайд этилиши ҳисобланади.

Умуман,  Хитойнинг марказий Вухан шаҳрида мазкур вирус 41 та одамда кузатилган ва бир нафар бемор вафот этган. БМТ агентлиги дунё бўйлаб шифохоналарга ушбу янги вирус тарқалишининг олдини олиш ва уни назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳозирда вирусга қарши муайян дори воситалари мавжад эмас. Аммо бундай дорилар кўриб чиқилмоқда.

Хитойнинг янги йил  байрами 25 январь куни нишонланади ва бу пайтда кўплаб хитойлик сайёҳлар Таиландга ташриф буюрадилар.  ЖССТ Таиланд расмийларини,  одамларни ва дам олувчиларни бу ҳолатда ҳушёр бўлишга чақирди.БМТ агентлигининг Таиланддаги вакили Ричард Брауннинг айтишича, Вухан вилоятидан келиб,иситма ва йўтал билан касалланган ҳар қандай одам тиббий ходим томонидан текширилиши керак.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг