Япония ҳукумати водород билан ҳаракатланадиган машиналар ва қайта зарядланувчи батареяларни оммалаштириш орқали иқлим ўзгаришига қарши курашишни таклиф қилмоқда.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Кенжи Вакамия ҳозирда муқобил энергия манбаларини яратиш учун водороддан фойдаланиш ва қайта зарядланувчи батареялар технологиясини такомиллаштириш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, бу йилги Токио Олимпиадасида мазкур технологиялардан намуналарни кўриш мумкин бўлади.
«Бу йил Фукусимада водород ишлаб чиқарадиган завод фойдаланишга топширилиши режалаштирилган», дейди Вакамия. Ушбу заводдан ишлаб чиқарилган водород Токио Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинлари пайтида транспорт воситаларига ёқилғи сифатида ишлатилади.