Франция ва Россия Эрон билан тузилган ядро шартномасини сақлаб қолиш тарафдори

0
407
Фото: AFP

Сўнгги ўн кун ичида Жаҳон ОАВнинг эътибор марказида бўлган Эрон-АҚШ муносабатлари жиддий тус олишидан бошқа давлатлар ҳам хавотирлана бошладилар.

Сабаби, ушбу зиддиятлар туфайли Эрон 2015 йилда тузилган ядро шартномаси бутунлай бекор қилинганини эълон қилди.

Франция ва Россия, Эрон билан тузилган ядро битимини сақлаб қолиши ҳар икки давлатнинг умумий манфаатларига хизмат қилади, деди 13 январ куни Франция Президенти Эммануэл Макрон.

У ўз баёнотида Россия президенти Владимир Путин билан 12 январда телефон орқали мулоқот олиб борганлигини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, 12 январда Англия, Франция ва Германия раҳбарлари Эронни 2015 йилда имзоланган ядро келишувини ўз кучида қолдиришга ва кейинги ҳужумларни амалга оширмасликка чақирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг