“Франциялик ўргимчак одам” 48 қаватли бинони забт этди

0
426
Фото: www.hindustantimes.com

Душанба куни «Франциялик ўргимчак одам» деб ном олган альпинист- 57 ёшли Ален Роберт, Париждаги 48 қаватли осмонўпар бино «Tour Total»ни забт этди.

Альпинист ушбу 187 метрли иншоотга 9-марта чиқди. Ален бу ишини Франция ҳукуматининг пенсия ислоҳотига қарши намойиш сифатида амалга оширган.

У ҳаёти мобайнида 100 дан ортиқ осмонўпар биноларга ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз чиқишни уддалаган. Жумладан, Ален Сан-Францискодаги “Golden Gate” кўпригини ва дунёдаги энг баланд бино ҳисобланувчи Дубайдаги Бурж ал-Халифани забт этган.

Маълумот учун, Францияда президент Эммануел Макроннинг пенсия тизимини соддалаштириш борасидаги қарори бир ойдан кўпроқ вақт давомида аҳоли норозилигига сабаб бўлиб келмоқда. Одамлар иш ташлашмоқда ва намойишлар ўтказишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг