Австралиядаги ёнғинларни кўриб, Халқаро космик станцияси экипажи даҳшатга тушди

0
365
Фото: © "Reuters"

Халқаро космик станция бортида бўлиб турган италиялик космонавт Лука Пармитано коинотда фаолият юритаётган экипаж аъзоларининг ҳеч қачон Австралиядаги каби «даҳшатли масштабдаги» ёнғинларни кўрмаганлигини айтди.

«Экипаждаги ҳамроҳларим билан суҳбатимиз чоғида англаб етдикки, ҳеч ким бундай даҳшатли миқёсдаги ёнғинларга гувоҳ бўлмаган», деб ёзди у «Twitter»ида.

Фото: https://t.me/platformauzb/637

Пармитано, шунингдек, саҳифасига Халқаро космик станциядан туриб олинган суратларни ҳам жойлади.

Австралиянинг шарқий соҳилларида ўтган йил октябрь ойидан бери ёнғинлар кузатилмоқда. Шу пайтгача 8,5 миллион гектардан ортиқ ўрмон, 10 мингга яқин бино вайрон бўлган. Яна 27 киши ва бир миллиарддан зиёд ҳайвонлар табиий офат қурбони бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг