«Бизнинг душманимиз шу ерда». Самолёт уриб туширилиши ортидан Эронда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

0
412
Фото: www.reuters.com

Ислом республикаси раҳбариятининг қуролли кучлари Украина самолётини тасодифан уриб туширганини тан олганидан сўнг, якшанба куни Эронда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

«Улар бизнинг душманимиз- Америка, дея бизга ёлғон айтишмоқда, бизнинг душманимиз шу ерда», дейилади Твитерда жойлаштирилган ва Теҳрондаги университет олдидаги норозилик намойишчилар гуруҳи, деб айтилаётган постларда.

Бошқа постларда, иккинчи университет яқинидаги намойишчилар ва бир гуруҳ норозилар Теҳроннинг Озади (Озодлик) майдонига қараб юраётгани ва бошқа шаҳарлардаги норозилик намойишлари акс этади.

Баъзи давлат оммавий ахборот воситалари эса, шанба кунги университетлардаги норозилик намойишлари, Теҳроннинг АҚШ ҳаво ҳужумларидан қўрққиб, Эрон ҳарбий кучлари чоршанба куни адашиб уриб туширган самолёт ва оқибатда бортдаги барча 176 кишини ўлгани ортидан бўлиб ўтганини эътироф этган.

«Украина халқаро ҳаво йўллари» самолёти чоршанба куни Киевга Теҳрондан учиб кетганидан бир неча дақиқадан сўнг уриб туширилган эди. Самолёт бортида бўлганларнинг кўпи эронлик фуқаролар ва эр-хотинлар бўлиб, 57 киши эса Канада паспортига эга бўлишган.

Пойтахт аҳолисининг Reutersга айтишича, полиция якшанба куни ҳаракатда бўлган. Ижтимоий медиа ва Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Озади майдонидаги баъзи намойишчилар дастлаб зобитларни ҳам уларга қўшилишга чақиришган, кейин эса ҳукуматга қарши шиорлар билан чиқишган, жумладан «Йўқолсин Диктатор”дея хайқиришиб, олий раҳбар Али Хуманайига ишора қилишган.

Ярим расмий ILNA ахборот агентлиги хабарига кўра, полиция намойишчиларни тарқатиб юборган. Мазкур агентлик маълумотларига кўра, намойишчилар сони жами 3000 киши атрофида бўлган. Интернетда жойлаштирилган видеода намойишчиларни полициячилар калтаклаётгани ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида уларни хайдаётгани ва намойишчилар улардан қочиб кетаётгани акс этади.

Reuters видеонинг ҳақиқийлигини текшира олмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг