Сурия армиясининг Идлибга бомба ташлаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

0
94
Фото: uk.reuters.com

Шанба куни Сурияда ҳукумат армияси Идлиб вилоятидаги тўртта шаҳарга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Натижада, 17 киши ҳалок бўлди ва 40 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар берди гувоҳлар ва фуқаро мудофааси маркази.

Ҳозирда Идлиб вилояти Суриядаги ИШИД назорат қилаётган ягона ҳудуд ҳисобланади. Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Башар Асад ҳукумати Идлиб вилоятини қайтариб олишга ваъда берган.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Идлиб вилоятидаги юз минглаб одамлар бу ерни тарк этиб, Туркия чегарасига қараб қочишган.

Россия самолётлари ва Суриянинг артиллерияси бу ҳудуддаги шаҳарча ва қишлоқларни қуршовга олиб, Туркия қўллаб-қувватлаётган томонларга қарши кураш олиб бормоқда.

Туркия мудофаа вазирлиги 12 январь кунидан бошлаб ҳаво ва қуруқликдан қилинадиган ҳужумлар ўзро тузилган сулҳга биноан тўхтатилишини билдирди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг