“Ливияда жанг қилаётган руслар давлатга алоқадор эмас”

0
490
Фото: Sputnik/Alexei Druzhinin/Kremlin via REUTERS

Россия Президенти Владимир Путин 11 январь куни, Ливияда жанг қилаётган «Вагнер» хусусий ҳарбийлашган компаниянинг ёлланма жангчилари ҳақида берилган саволга жавоб берди.

Президентнинг сўзларига кўра, агар шу гурухда руслар жанг қилаётган бўлса, улар Россия давлатига алоқадор эмас ва уларга давлат томонидан пул тўланмайди, дея баёнот берди.

Аввалроқ «Вагнер» хусусий рус ёлланма жангчилари, Сурия ва Украинадаги Россия кучларини қўллаб-қувватлаш учун яширин кураш олиб боришган, дея Reuters ва бошқа оммавий ахборот воситалари хабар берган эди.

“Вагнер гуруҳи” деб номланувчи ёлланма жангчилар, хусусий ҳарбий гуруҳлар томонидан буюртма қилинади. Уларга, асосан, ҳукуматга хизмат қилган собиқ ҳарбийлар жалб этилади.

Россия хорижда ёлланма ҳарбийлардан фойдаланади, деган даъволарни ҳукумат ҳар доим рад этиб келади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг