Путин: Ливияда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни Берлинда ўтказиш вақти келди

0
94
Фото: www.reuters.com

Шанба куни Россия Президенти Владимир Путин Москвада Германия канцлери Ангела Меркель билан қўшма матбуот анжуманида қатнашди.

Унда Путин Ливиядаги можарога барҳам бериш муҳимлигини таъкидлаб, тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни Берлинда ўтказиш вақти келганини айтди.

Ўз навбатида Меркель ҳам Германия мазкур музокараларга мезбонлик қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Ҳозирда Ливияда расман тан олинган Триполи ҳукумати билан генерал Халифа Хафтар кучлари ўртасида жанг кетмоқда.

Бу ҳафтада Туркия ва Россия, Ливиядаги урушаётган томонларни 12 январдан бошлаб вақтинчалик сулҳ эълон қилишга чақиришган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг