Жума куни Покистоннинг Кветта шаҳридаги масжидда портлаш бўлгани ва унда 9 киши ҳалок бўлгани ҳамда 11 киши жароҳат олгани ҳақида маълумот берган эдик. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етган.

ИШИД ушбу ҳужум учунжавобгарликни ўз зиммасига олиб, Покистондаги Толибонларни нишионга олганини маълум қилди.
«АҚШ, ибодат қилинадиган жойда содир этилган ушбу жирканч терактни қоралайди. Қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдираман», деди АҚШнинг Покистондаги элчиси Пол Жонс.
Маълумот учун, Покистоннинг Кветта шаҳрида 7 январда ҳам портлашлар содир бўлиб ўтганди.