АҚШ Осиёда ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи

0
232
Фото: Andrew Harrer/Bloomberg

Америка ҳукумати Россия ва Хитойга қарши курашиш учун Осиёда янги базаларини жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда АҚШ армияси бошқаруви директори Раян Маккарти маълум қилди.

Базалар киберҳужумлар уюштиради ва денгиз ҳамда қуруқлиқдаги нишонларга зарба беради.

Бўлинмалар Тайвань ва Филиппин давлатларининг шарқий томонида, Тинч океани оролларида жойлашади. Улар узоқни ва юқори нуқтани мўлжалга оладиган қуроллар ва гипертовушли ракеталар билан жиҳозланади.

«Бу қадам Хитой ва Россия томонидан неча йиллар давомида амалга ошириб келинаётган барча инвестицияларни нейтраллаштиришга қаратилган», — дея таъкидлади Маккарти. Унинг фикрича, янги базаларни ташкил этиш Хитой мудофасида «тешик очиш» имконини беради.

Пентагон раҳбари Хитой ва Россияга қарши муваффақиятли курашиш учун Европа, Африка ва Яқин Шарқдан янги кучларни Тинч океанига ташлашни режалаштирмоқда.

Ноябр сўнггида чоп этилган сўровнома натижаларига кўра, ҳар тўртта америкалик ҳарбийнинг учтаси бошқа мамлакатларга бостириб кириш — тўғри ташқи сиёсат, деб ҳисоблашади.

Президент жамғармаси ва Рональд Рейган институти томонидан ўтказилган сўровномада мингга яқин америкалик ҳарбий қатнашган, уларнинг аксарияти Вашингтон янада фаол ташқи сиёсат олиб бориши зарурлигини таъкидлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг