Саудия Арабистонининг бир неча ҳудудлари қор билан қопланди

0
516
Фото: Al-Ekhbariya

Жума куни Саудия Арабистонининг бир нечта ҳудудлари қор билан қопланди.

Қиролликнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Даҳр тоғлари ҳам оқликка бурканди. Қор ёғаётгани ҳақидаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Баъзи жойларда ҳарорат 0 даражадан пастга тушди. Саудия Арабистони метеорология идораси аҳолини иссиқ кийинишга ва изолацияланган жойларга чиқмасликка чақирди.

Метеорология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг хабар беришича, Қиролликнинг Табук, Мадина, Хаил ва ал-Жавф худудларида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг