Худди кинолардагидек! Бельгиялик автобус ҳайдовчиси 10 маротаба пичоқланишига қарамай ўз йўлида давом этди

0
207
Фото: AFP

Бельгиялик автобус ҳайдовчиси 10 маротаба пичоқланиб, бўйни ва қорнидан жароҳат олди. Аммо ҳайдовчи яна бир соат давомида ўз йўлида давом этди.

Бу ҳақда жума куни расмий хабар берилган.

Антверпендаги прокуратура маълумотларига кўра, пайшанба куни ҳайдовчи Контич шаҳрида кетаётиб сигарет чекиш учун тўхтайди. Шу пайтда гумонланувчи пайдо бўлиб, 58 ёшли ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилди. Жиноятчи воқеа жойидан қочишидан олдин уни қайта-қайта пичоқлаган.

«De Lijn» жамоат транспорти компаниясида ишлайдиган ҳайдовчи шундан сўнг ўз автобусига ўтирди ва шок ҳолатида Лиерга томон яна 15 километр йўл босиб кетди.

У манзилга етиб боргандан сўнг яраланганини пайқаб қолган. Бу пайтда унинг пичоқланишига тахминан бир соат бўлганди. Унинг ҳамкасблари тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилишди.

Прокурорнинг сўзларига кўра, унинг бўйин, қўллари ва ўнг оёғига жиддий шикаст етказилган. Ҳозирда тергов ишлари бошланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг