“Бу фожиа” -Мексикада 11 ёшли ўқувчи аввал устозини, кейин эса ўзини отиб ўлдирди

0
515
Фото: REUTERS/Jesus Ruiz

Мексикада жума куни қўлида иккита қурол кўтарган 11 ёшли бола мактабга кириб, аввал ўқитувчини, кейин эса ўзини отиб ўлдирди.

Шунингдек,яна олти киши ярадор бўлган. Бола шафқатсиз видео ўйин таъсири остида ушбу жиноятга қўл ургани тахмин қилинмоқда.

Шимолий Торреон шаҳар ҳокими Хорхе Зерменонинг сўзларига кўра, бола жума куни эрталаб Колежио Сервантес номли хусусий мактабда аёл ўқитувчини,кейин ўзини отиб ўлдирган.

Камида беш талаба ва бошқа бир нафар ўқитувчи ҳам жароҳатланган.

“Бу фожиа.11 ёшли бола иккита қурол билан мактабга келиши жуда ҳам ачинарли”, – деди Зермено.

«У авваллари ўзини яхши тутган. Лекин у баъзи синфдошларига «Бугун сўнги кун»деб айтган.Кўришимиз мумкинки, бола видео ўйиндан таъсирланган» дейди Коахила штати губернатори Мигел Рикуелме.

Рикуеленинг сўзларига кўра, болага «Табиий танлов» деб номланган отишма ўйини таъсир кўрсатган. У ҳужум қилган пайтида айнан шу ўйин номи ёзилган футболкани кийган.

Мутахассислар узоқ вақтдан бери вахший видео ўйинлар ва инсон характеридаги тажовузкор хатти-ҳаракатлар ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги ҳақида баҳслашиб келишади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг