Трамп: ”Сулаймоний тўртта АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирмоқчи эди”

0
458
Фото: AFP

Президент Дональд Трамп 10 январь куни эронлик генерал Қосим Сулаймоний нима учун ўлдирилганига изоҳ берди.

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон генерали ўлдирилмасдан аввал АҚШнинг тўртта элчихонасига ҳужум қилишни режалаштирган.

“Шуни маълум қилишим мумкинки, Сулаймоний тўртта элчихонамизга ҳужум уюштирмоқчи эди. Балки, Бағдоддаги элчихонамиз ҳам ўша нишонга олинганлардан бири бўлади” деди Трамп Fox Newsга берган интервьюсида.

Ўз навбатида, Оқ Уй Эронга нисбатан қўшиммча санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг