Оламлар уруши. Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши

0
582
Фото: Anadolu/Getty Images

Вашингтон Теҳроннинг қарталари орасидан туз қузурини олиб қўйди.

3 январь куни, АҚШнинг махсус операцияси натижасида Қосим Сулаймонийни ўлдирган АҚШ учувчисиз самолётининг ракетаси, Эронни Япония империясининг ҳолатига яқинлаштириб қўйди. 1943 йил 18 апрелдаги АҚШ махсус опреацияси натижасида Исороку Ямамото вафот этган эди.

Ўша пайтдаги Тинч океанида бораётган урушнинг кейинги холати шуни кўрсатдики, японларнинг денгиз иерархиясида иқтидорли, иродали ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, Бирлашган флотнинг ўлдирилган қўмондонини алмаштиришга қодир бўлган бошқа бирор бир қўмондан топилмаган эди.

Теҳрон Вашингтоннинг ҳаракатларига жавоб беришга мажбур, бироқ айни пайтда унда самарали қасос учун аниқ бир мақбул фигура йўқ. Шунинг учун Эрон Ироқдаги Пентагоннинг иккинчи даражали базаларига намойишкорона ракетали ҳужум билан чекланиб, ундан олдин Боғдодни огоҳлантирди ва ироқликлар ўз навбатида бу маълумотларни америкаликларга етказишди.

Қосим Сулаймоний расман Эрон Олий Раҳбари Али Хоманаийга бевосита бўйсунадиган Исломий Инқилобий Кучлар Корпусининг “Қудс” бўлинмасига раҳбарлик қилар эди. Бироқ, аслида, Эроннинг ядровий ва ракета дастурлари, АҚШнинг нефть эмбаргоси қўйилган шароитда нефть савдосини қилиш, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш, Катта Ўрта Шарқдаги Теҳроннинг умумий сиёсий чизиғини «заминда» амалга ошириш манашу махсус кучлар бригадаси раҳбарига боғлиқ эди.

Фақат биттагина мисол. Генерал Сулаймоний Владимир Путин билан икки марта Россия ҳарбий контингентини Сурияга юборишдан олдин учрашган эди (турли манбаларда, айнан унинг таклифлари Кремлни кўндириб, оҳир оқибат операцияни муваффақиятига эришганлик фикрларига урғу берилади) ва 2015 йилнинг 24 ноябрида туркларнинг F-16 томонидан Россиянинг Су 24 бомбардимончи самолёти уриб туширилгач, Константин Мурахтин билан боғлиқ қидирув-қутқарув операцияларига айнан манашу генерал раҳбарлик қилди.

Қосим Сулаймоний аралашган кенг спектрли масалалар, унинг ҳарбий ташкилотчи сифатидаги асосий функцияларига соя солмайди. Шуниси эътиборга лойиқки, турли тадқиқотчилар томонидан, турли манбалардаги ўзгарувчан маълумотларга қараганда “Кудс” махсус кучларининг сони 2 минг дан 50 минг кишигача эканлиги айтилади. Генерал Сулаймоний томонидан ташкил этилган, назорат қилинган, ҳомийлик қилинган ва мувофиқлаштирилган барча турдаги ҳарбий, яримҳарбий, ҳарбийлаштирилган ва махфий ҳаракатлар, милициялар, махсус гуруҳлар, ячейкалар ҳақида умуман гапирмаса ҳам бўлади.

Қосим Сулаймоний, айниқса “Шиалар ярим ойи” ва Яманда ўзининг ташкилий истеъдоди билан бундай таъсирчан натижаларга ўз-ўзидан эришиши даргумон эди. Генерални таниган одамлар, унинг коррупцияга нисбатан иммунитети ва ўз сафдошларига имкон қадар кўрсатиб келган ёрдами ва қўллаб-қувватлашларини алоҳида таъкидлашади. XXI аср ёлғон ва сотқинликни сиёсий ҳаётнинг одатий меъёрига айлантирди, аммо Сулаймоний мавжуд тенденцияга қарши юрди ва ўз ғояларига содиқ қолди.

Ҳарбий мутахассис сифатида Қосим Сулаймоний 1980-1988 йилларда Эрон-Ироқ уруши даврида шаклланди. Араб социализми режими ва Ислом республикаси ўртасидаги кенг кўламли тўқнашувнинг ўзига хос хусусияти шундан иборат эдики, уруш давомида Эрон артиллерияси ўқ-дорилар билан тўлиқ таъминланмаган эди. Кўринишидан, пиёда қўшинларига қўмондонлик қилиш тажрибаси (Сулаймон уни 1987 йилда 30 ёшида ўз қўмондонлиги остига олган) снарядлар етишмаслиги мавжуд бўлган вазиятда, нисбатан яхши қуролланган душманга қарши ресурс етишмаслик шароитида кураш олиб боришни қўмондонга бир умрга ўргатиб қўйган. Америка Қўшма Штатларининг Эронга қарши нефть эмбаргоси Теҳроннинг “Қудс”га таъминотни камайтиргани аниқ эди ҳамда унинг оқибатлари билан бирга қийинчиликлар ва муаммолар кўлами ҳам ўсди. Шунинг учун генералдай фигуранинг истеъдоди ва қобилиятларига жуда катта эҳтиёж бор эди.

Бир қатор ғарб (асосан Америка) оммавий ахборот воситалари Бағдод халқаро аэропорти ҳудудида Қосим Сулаймоний ва унга ҳамроҳлик қилувчиларни ўлдирилишини Дональд Трампнинг тўсатдан қабул қилган қарори сифатида тасвирлашмоқда. Бу каби версияга ишониш жуда қийин. Гап шундаки, генерал Сулаймоний Катта Яқин Шарқдаги сиёсий, ҳарбий ва мафкуравий қарама-қаршиликда тизимдаги шахс бўлган. АҚШ махфий хизматлари ва сиёсий идоралари томонидан, Ироқ ҳудудида Эроннинг консуллик ва бошқа дипломатик муассасаларига ҳарбийлаштирилган ва фуқаровий прокси тузилмалар билан ҳужумларни амалга ошириш орқали, Ироқда Эроннинг таъсирини сиқиб чиқаришга қаратилган курашга, Теҳроннинг симметрик равишда жавоб беришига сабаб бўлган.

Эрон сиёсатининг воситаси сифатида “Қудс” бригадаси иштирок этиб, унинг фаолияти Эрон Ислом Республикасидан ташқаридаги махсус операциялардан иборатдир. Агар таққослаганда Бағдоддаги Америка элчихонасига озгина зарар етказилган бўлса (тўғри, ҳимоя қилиш учун қўшимча 750 нафар денгиз пиёдасини ташлашга тўғри келган эди), яна Эрон ҳарбий кучларининг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми натижасида биттагина аскар ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди.

Америка жамоатчилиги, масалан, Пентагоннинг «қаноти» остида уларнинг «ишбилармонлари» Сурия нефтини назорат қилинадиган майдонларда контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетаётганликларини хотиржам равишда қабул қиладилар. Бироқ, ҳарбий ёки АҚШ паспорти билан фуқаро ходимларининг йўқотилиши, айниқса Оқ Уй учун сайловолди кампанияси даврида улар учун оғириқли бўлади. Айниқса, 1979 йилда Теҳронда америкалик дипломатлар қўлга олингандан бери, Вашингтоннинг сиёсий синфи учун АҚШ элчихонасига қилинган ҳужум оғриқли бўлиб қолмоқда. Кўп эҳтимолга кўра, Президент Трамп Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш орқали Ироқ ва Сурияда АҚШнинг иштирокида таҳдид бўладиган чигал масалани кескин ҳал этишга қарор қилган.

Фарзинни йўқотилиши (Сулаймоний Яқин Шарқдаги разведканинг энг самарадор раҳбари деб ҳисоблаган) Теҳрон томонидан Вашингтонга нисбатантезкор муносабат билдирилишни кескин чеклаб қўйди. Бир пайтлар Иосиф Сталин шундай деган эди: “ниятларнинг мантиғи ва вазиятларнинг мантиғи бор; вазиятларнинг мантиғи ҳар доим ният мантиғини бузади.” Ички ва геосиёсий вазият, Эрондан юзини йўқотмасликни талаб қилади. Масала шундаки, АҚШ-Эрон ўртасида ягона чизиқ билан вазият батамом йўқ бўлиб кетмайди. Теҳронни Ироқ, Исроил, Саудия Арабистони, БАА ва Туркия кузатмоқда. Форс кўрфазида Қосим Сулаймоний ўлдирилган пайтда Эрон, Хитой ва Россиянинг Ҳарбий-денгиз флотининг қўшма машқлари бўлиб ўтаётган эди. Яъни, Пекин билан Москвага ҳам Теҳрон қаршилик кўрсатишга тайёрлигини ва қобилиятини намойиш қилиши керак.

Американинг Ироқдаги базаларига ракета зарбаси берилишидан олдин, Эроннинг сиёсий раҳбариятининг хатти-ҳаракатини турли экспертлар ва кузатувчиларнинг тахминлари жуда кенг тарқалди. Бир қутбда, Теҳрон «кескин харакат қилолмайди», чунки Оқ уй ушбу давлатнинг энг олий сиёсий раҳбарларини ҳам ўлдириш нияти ва қобилиятини намойиш этди, деган фикрни билдирганлар топилди. Бошқа қутбда, бундай вазиятда ўз шарафини сақлаб қолиш учун, Қўшма Штатларга кенг кўламли ва оғриқли жавобни башорат қилганлар пайдо бўлди. Аксарият кўпчиликни баҳолаши эса, «ҳар нарса бўлиши мумкин» деган фикр оралиғида бўлди.

Оҳир оқибатда, бир томондан, Эрон ҳудудидан ракеталар учирилди ва Американинг Ироқдаги базаларида (кўп жиҳатдан) портлашлар содир этилган бўлса, бошқа томондан улар ҳеч кимни ўлдирмади – фақат моддий йўқотишлар бўлди. Теҳроннинг баёнотига кўра, агар Вашингтон Эронга қарши янги ҳарбий ҳаракатлар қилмаса, Қосим Сулаймоний учун қасос олиш билан боғлиқ воқеа якунига етган бўлиб чиқмоқда. Энди тўп АҚШ томонига ўтди.

Ҳатто машҳур раҳбаридан маҳрум бўлган “Қудс”, америкаликларга сезиларли даражада «жавоб» қайтара олиш имкониятини сақлаб қолмоқда. Бу имкониятнинг асосини, генерал Сулаймоний шахсий намуна бўлган ва мотивация ўзаги ҳисобланган одамлар ташкил этади. Аммо порох ёниши учун- унга учқун керак бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг