Мбаппе «ПСЖ» даги келажаги ҳақида:”Ҳозир шов-шув қилишнинг вақти эмас”

0
303
манба: Arabnews

Франциялик иқтидорли футболчи Килян Мбаппе чоршанба куни «ПСЖ»даги келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, «Хозир шов-шув кўтарадиган пайт эмас» ва футболчи жамоадан кетишни ўйлагани йўқ.

21 ёшли ҳужумчи «ПСЖ» да қолиб жамоага Франция чемпионати ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритишга ёрдам бериш ҳақида ўйламоқда.

«Ҳозирча мен футбол ўйнашга тайёрман. Январь ойида турибмиз ва мавсумнинг бу палласи унвонларга эга бўлиш учун курашнинг бошланишидир. Шунинг учун ҳозир шов-шув кўтарадиган пайт эмас», дейди 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби.

Маълумот учун, Килян Мбаппе 2017 йилнинг ёзида “Монако”дан “ПСЖ”га 202 миллион доллар эвазига келиб қўшилган. Мбаппе «ПСЖ» билан 2022 йилгача шартнома имзолаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг