Унай Эмери: Неймар дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Испанияга қайтиши керак

0
82
manba: goal.com

“Неймар дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун барча хусусиятларга эга,  аммо у ўз имкониятларини юзага чиқариш учун Испанияга қайтиб келиши керак”,  дейди  “Арсенал” клубининг собиқ бош муарббийи Унай Эмери. У «ПСЖ» да мураббийлик қилган даврда Неймар билан бир йил давомида фаолият олиб борган.

2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига “ПСЖ”га ўтган Неймар Париж шаҳри жамоси билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқа олмаяпти. Бунга қисман жароҳатлар ҳам тўсқинлик қилмоқда. У Лионел Мессининг соясида қолиб кетмаслик учун «Камп Ноу»дан кетишга қарор қилганди. Аммо Неймар “ПСЖ”да қаттиқ меҳнат қилган бўлса-да, Олтин тўпни қўлга киритиш унга насиб қилганича йўқ.

Аксинча, Месси декабр ойида олтинчи марта «Олтин тўп»га сазовор бўлди.  «У 27 ёшда ва дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун барча имкониятлари мавжуд.Мен унинг Испанияга қайтиб келишини истардим,чунки энг яхши ўйинчилар энг яхши жамоаларда бўлиши керак. Энг яхши футбол жамоалари Испанияда, лекин дунёнинг энг яхши лигаси Англиядир»,  дейди Эмери.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг