WP: Демократлар Кушнер билан валиаҳд шаҳзода ўртасидаги алоқаларни ўрганиб чиқиши керак

0
836

Нашр, Америка Қўшма Штатлари Президентининг маслаҳатчиси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси ўртасидаги алоқаларни текширишга чақирди.

АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик кўпчилик, Оқ Уйнинг катта маслаҳатчиси, президент Дональд Трампнинг куёви  Жаред Кушнер ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ўртасидаги алоқаларни текшириши керак. Бу ҳақда The Washington Post  газетасида чоп этилган, Жеймес Даунининг мақоласида айтилган.

Муаллиф, The New York Times газетасининг шанба кунги хабарини эслатади, унга кўра, қотилликдан кейин Қошиқчи Кушнер ва Муҳаммад бин Салман «норасмий мулоқотни давом эттирган эди».

Доунининг қайд этишича, АҚШ ҳукумати ичидагилар билан бир қаторда ва уни ташқарисидаги кўпчилик «The Washington Post» шарҳловчиси ўлдирилган пайтда валиаҳд шаҳзодага қарши чиққанда, президентнинг куёви «МБС билан қўзғалмас дўстликни қатъий сақлаб қолган».

«Кушнернинг бундай садоқатни намойиш этиши (валиаҳд шаҳзодага – тахр.)ни инобатга олинса, хойнаҳой қизиғи, Муҳаммад бин Салмон ва унинг маслаҳатчилари 2016-йилги сайловлардан сўнг Кушнерни «қайта ишлай бошлаганлар». Бошқача қилиб айтганда, МБС ва унинг компанияси Кушнернинг тажрибасизлигидан фойдаланишга уринишган, бу кележакда АҚШнинг ташқи сиёсатидан ташвиш билдирганларда хавотир уйғотади «, деб ёзади Дауни.
Унинг сўзларига кўра, Муҳаммад бин Салмон бу муносабатлардан жуда унумли фойдаланган. Мақола муаллифи, ўтган йили май ойида МБС ўзининг амаки -акасини валиаҳдлик мақомидан маҳрум қилгани ва валиаҳд шаҳзода бошчилигида Саудиянинг йирик ишбилармонларининг ҳибсга олинишидан олдин, Кушнернинг Ар-Риёдга ташрифига эътибор қаратади.
 
«Буларнинг барчаси яна бир саволни туғдиради: нега Кушнерда ҳалигача «дахлсизлик кафолати» мавжуд? Кушнернинг Муҳаммад бин Салмон билан бўлган муносабатлари ҳақидаги бу ва бошқа саволлар январь ойида Демократлар томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Октябрь ойида Вакиллар палатасининг Ташқи сиёсат бўйича қўмитаси раиси Эллиот Л. Энгель, менинг ҳамкасбим Грег Саржентуга, Қошиқчининг ўлдирилиши «биз қайта юз ўгиришимиз мумкин бўлган оддий нарса эмас», деган. Энди бу, янада долзарб ва Муҳаммад бин Салмоннинг Кушнер билан маслаҳатлашуви, «бўронни қандай ушлаб туриш» бўйича, тўғридан-тўғри валиаҳд шаҳзода билан алоқаларини янада кўпроқ ўрганишга лойиқ. Демократлар қанчалик улар ўртасида (Кушнер ва шаҳзода Салмон – тахр.)ги текширувни бошласа, шунча яхши, – деб ёзади муаллиф.

Аввалроқ, Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс, 10 октябрь куни Кушнер ва АҚШ Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг шаҳзода Салмон билан телефон орқали суҳбатлашганини тан олишган эди. Ушбу телефон мулоқатлари давомида Саудия ҳукуматини Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича «тергов жараёнида шаффофлик» бўлишига чақиришган эди.

Бироқ, The New York Times газетасининг таъкидлашича, Кушнернинг шаҳзода Муҳаммад билан норасмий алоқалари, бу суҳбатдан сўнг ҳам давом этан. Нашрга кўра, Кушнер валиаҳд шаҳзодани «инқироз ҳолатидан қандай чиқиш ва келажакда бундай холатлардан қочиш» бўйича маслаҳат берган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг