Эрдоған: Турк аскарлари Ливияга жойлаштирилмоқда

0
614
манба: AP

Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдоған, Ливиядаги халқаро миқёсда тан олинган Миллий келишув ҳукуматини (ГНА) қўллаб-қувватлаш учун бу мамлакатга турк ҳарбий қисмларини жойлаштиришни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Файс ал-Сарраж бошчилигидаги Миллий Ассамблея расмий Анқарадан ҳарбий ёрдам сўрагач, мазкур мазкур масала Туркия парламенти даражасида кўриб чиқилган ва маъқулланган.

ГНАнинг Туркиядан ёрдам сўрови Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан қўллаб-қувватланган исёнчи ҳарбий қўмондон Хафтарнинг шарқдаги кучлари томонидан бир неча ойдан буён давом этаётган ҳужумни тўхтатишга қаратилган.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг