Фаластинликлар ҳам Эронлик генерал Сулаймони учун мотам тутди

0
1029
Manba:The Star Online

Шанба куни Ғазо секторида юзлаб фаластинликлар ҳам Эронлик генерал Қосим Сулаймонининг ўлими учун аза тутдилар. Сулаймони 3 январь куни АҚШнинг Ироқдаги авиазарбаси натижасида ҳалок бўлганди.

Эрон қўллаб-қувватлайдиган «Хамас» исломий гуруҳи ва Фаластин Исломий Жиҳод фраксияси раҳбарлари Ғазо шаҳрининг марказида Сулаймони шарафига қурилган чодирда мотам тутувчиларга қўшилишди.

«Биз душманларга қаpшилик қилишда Фаластин билан йелкадош бўлганларга содиқмиз. Ушбу аянчли жиноят учун АҚШ маъмурияти ва сионистлар истилосини тўлиқ жавобгар деб биламиз» деди “Ҳамас” вакили Исмоил Радван.

Маълумот учун, 62 ёшли Қосим Сулаймони Эрон Инқилобий Кучлари Корпусининг хориждаги армияси қўмондони бўлган. У Эроннинг Яқин Шарқдаги нуфузини оширишда катта роль ўйнаган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг