Катта уруш хавфи. АҚШ томонидан Эрон генерали Қосим Сулаймонийни Ироқда ўлдирилди: нима бўлди ва бу нимага таҳдид солади?

0
1497
Фото: tjournal.ru

Жума куни кечқурун АҚШ Ҳаво кучлари Бағдод халқаро аэропорти яқинида Генералга ҳужум қилди.

Рейд давомида Эрон Ислом Инқилоб Қўриқчилари махсус кучларини бошқарган эронлик генерал Қосим Сулаймоний, Эронга қарашли «Хашд аш-Шааби» ҳарбий ҳаракат раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди Ал-Муҳандис, шунингдек, махсус кучлар матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад ал-Жабирий ўлдирилган.

Оқ Уйнинг таъкидлашича, ҳаракат чет-элда АҚШ фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида қилинган.

Теҳрон миллий қаҳрамонни ўлдиргани учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. Шунингдек, Ироқда, Америкага қарши кайфият кучайиб, бироз радикаллашди.

Ироқ жамиятида ҳурматга сазовор бўлган Сулаймоний ва Муҳандиснинг ўлими Ироқдаги америкаликларга қарши тажовуз даражасини яна оширади.

Халқаро ҳамжамият Эрон билан АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқдошлари (асосан Саудия Арабистони) ўртасида уруш чиқишидан ҳавотирланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг