Помпео постсовет мамлакатларига сафар уюштиради

0
629
Фото: Marwan Naamani/dpa/Global Look Press

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2020 йил январь ойида Украина, Белорусия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи. Собиқ совет республикаларига ташрифлардан сўнг, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Кипрга келади.

Помпеонинг сафари 3 январь куни Киевдан бошланади. Давлат котиби 4 январь куни Минскда Белорусия Президенти Александр Лукашенко ва ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашади, у ерда муносабатларни нормаллаштириш ва «суверен, барқарор ва гуллаб-яшнаётган Беларусия» ғоясига содиқлигини билдиради», дейилган Давлат департаменти сайтида.

5 январь куни Давлат котиби Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга, президент Қосим-Жомарт Токаев ва ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашиш учун жўнаб кетади. Томонлар «Марказий Осиёда тинчлик, фаровонлик ва хавфсизлик» мавзусини муҳокама қиладилар. Шу куни Помпео Тошкентга жўнайди ва у ерда 6 январгача қолиб кетади.

У ерда давлат котиби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувдан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар идоралари раҳбарлари билан С5+1 форматидаги учрашувда иштирок этади.

Помпео ўзининг халқаро хизмат сафарини 7 январь куни Никосия (Кипр) га якунлайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг