Туркия Янги йил арафасида Исломий давлатга алоқадор бўлган 94 та гумондор ҳибсга олинди

0
780
YouTube

Туркия полицияси янги йилни нишонлаш арафасида, мамлакат бўйлаб ўтказилган рейдларда «Исломий давлат» га  алоқадорликда гумон қилинган 94 кишини ҳибсга олди.

Полиция сўнгги икки йил ичида Янги йилга яқин жиҳодчи жангарилар бўйича рейд ўтказяпти, чунки 2017 йилда Янги йил куни қуролли шахс жангарилар гуруҳи  Истанбулдаги тунги клубда 39 кишини ўлдирган эди.

Аксилтеррор полицияси операцияларни Анқара, Кайсери ва Адана, жануби-шарқдаги Батман вилоятларида амалга оширди.

Батман шаҳрида эрталаб соат бешда  400 га яқин полиция ходими бир вақтнинг ўзида турли манзилларга рейдлар уюштириб, қурол, ўқ-дорилар ва ҳужжатларни топиб олишди.

Олиб борилган операция натижасида, Анқарада 30 ироқлик, икки суриялик ва бир марокашлик ҳибсга олинган. Тўққизта Ироқ фуқароси Кайсерида, тўрт нафар Сурия ва икки Ироқ фуқароси Аданада ҳибсга олинган.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг