Криштиано Роналдо қишки таътилни Дубайда ўтказмоқда

0
202
Фото: Dubai Media Office/arabnews.com/

Дубай Янги йилни бир қатор маданий ва кўнгилочар шоулар билан кутиб олишга тайёргарлик кўрар экан, шаҳарга дунёнинг энг машҳур спорт юлдузлари ташриф буюришди.

«Ювентус»нинг португалиялик юлдузи Криштиано Роналдо ҳозирда ўз оиласи билан Дубайда дам олмоқда.

А-Сериянинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси бўлган CR7 инстаграм саҳифасида ўз оиласи билан Дубайдаги пляжда тушган расмини жойлаштирди.

Сербиялик машҳур теннисчи Новак Жокович ҳам айни пайтда Дубайда ҳордиқ чиқармоқда. Дунё рейтингида 2-ўринда бораётган Жоковичнинг Роналдо билан спорт залида олиб борган машғулотлари дунё бўйлаб кўпчилик интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.

Шунингдек, “Реал Мадрид” жамоасининг икки нафар аъзоси Карим Бензема ва Дани Карваҳал ҳам ҳозирда Дубайда бўлиб туришибди.

Маълумот учун, Mastercard Global Destination Cities Index берган маълумотларга кўра, Дубай шаҳри 2019 йилда ташриф буюрувчилар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг