Сўнгги Усмоний ҳукмдор Султон Абдулҳамид II. У ким бўлган?

2
3561
manba: Hurriyet

Султон Абдулҳамид II 1842 йил 21 сентябрда Истанбулда таваллуд топган. Абдулҳамид II Усмонлилар Империясининг сўнгги ҳукмдори ҳисобланади. У 1876 йил декабрда „Янги Усмонлилар“ жамияти билан боғлиқ либерал гуруҳлар раҳбари Мидҳат пошшо бошчилигида ўтказилган сарой тўнтариши натижасида тахтга чиққан.

Унинг даврида мамлакатда янги конституция қабул қилинди. Турк султонлари ичида адолатпарварлиги билан ном қозонган Абдулҳамид II, душманлар ҳийлаларига қарши курашиб келди. У жар ёқасидаги Усмонийлар империясини яна 30 йилдан ошиқроқ сақланиб қолишида катта ҳисса қўшган.

Мамлакатда сотқинлар кўплиги, жамиятнинг ғарбга ҳавас қилиши, Султоннинг одилона сиёсати, Ғарб томонидан бузиб кўрсатилиши Султонга нисбатан нотўғри тушунчани келтириб чиқарди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Султон Абдулҳамид II ўз одиллиги билан ном қозониб, мамлакатдан ташқaрида ҳам обрў қозонган эди. У панисломизм ғояларини қўллаб-қувватлаган.

Абдулҳамид II ички ва ташқи сиёсатда ҳам ижобиий йўл тутди. У доимо халқ манфаатлари учун курашди.

1903 йилда Германия машҳур Бағдод темир йўлини қуриш ҳуқуқини олди. Ёш турклар деб аталмиш гуруҳ 1909 йил Абдулҳамид II га қарши бош кўтариб, уни тахтдан туширдилар. Султон Абдулҳамид II 1918 йилда маҳбусликда вафот этди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

2 Фикрлар

    • Имкон қадар қисқароқ маълумот беришга харакат қилдик. Одамлар узун ҳикояларни ўқимай қўйганига. Лекин буни тўлдиришга харакат қиламиз иншаАллоҳ

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг