“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи: ”Погба дунёдаги энг яхши ярим  химоячи”

0
621
манба: AFP

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гунар Сулшер яқинда жароҳатидан қутулиб майдонга қайтган Пол Погбани «дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси» деб мақтади.

2018 йилги Жаҳон кубоги ғолиби Погба «Юнайтед» таркибида якшанба кунги «Вотфорд»га қарши ўйинда иштирок этди.

У пайшанба куни «Ньюкасл» билан бўладиган баҳсда асосий таркибга киритлиш эҳтимоли катта. Чунки, Сулшер рақиб жамоа ҳимоясини бузиш учун керак бўлган ижодкор ўйинчига муҳтож бўлмоқда.

«Қани кўрайлик-чи,  у бунга қандай муносабатда бўлар экан ва ўзини қандай ҳис қилар экан. Унинг қайтгани бизга катта плюс бўлди” дейди Сулшер.

«У исталган жойда ўйнаши мумкин,  у бутун ярим ҳимояда ўйнаши мумкин. Пол иккита жарима майдони бўйлаб ҳаракатлана оладиган ярим ҳимоячи. У дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси», – дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, Сулшернинг айтишича, 26 ёшли Погба январь ойидаги трансфер пайтида “Қизил иблислар”ни тарк этмайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг