Япония Бош вазири Абэ, Хитой етакчисидан Шарқий Туркистон хақида сўради

0
8724
Фото: www.eurovizyon.co.uk

Япония Бош вазири Абэ, Хитой етакчиси Си Цзинпин билан учрашувида Шарқий Туркистонни кун тартибига олиб чиқди.

Япония Бош вазири Синзо Абэ, Хитойнинг Шижуан шаҳрида бўлиб ўтган ва Осиёнинг энг катта 3 та иқтисодий ривожланган Хитой, Япония ва Жанубий Корея етакчиларининг учрашувидан сўнг баёнот билан чиқди.

Уч давлат бошлиқлари учрашувида ҳам, якка учрашувлардаги мулоқатлар чоғида ҳам  давомли бўлишликни таъкидлаган Абэ, Хитой етакчиси Си Цзипин блан учрашувида Шарқий Туркистон ҳудудидаги инсон хуқуқлари мавзусини кун тартибига олиб чиқганини билдирди.

Хусусан, Си Цзипин билан учрашуви давомида, Пекинни, шарқий Хитой денгизида тинчликка, ҳамкорликка ва дўстликка чақиргани хақида айтди.

Япония етакчиси, Хитой кемаларини мунтазам равишда Япония денгиз худудларига кириб қолаётганлигини ҳам таъкидлади.

Абэ ўз баёнотини шундай ифодалади: “Шимолий Хитой денгизи, Гонгконг ва Шинжон автоном давлатидаги (Шарқий Туркистон) инсон хуқуқлари бузилишини гаплашдик. Яна ҳам кўпроқ мулоқот бўлиши керак, чунки муаммолар бор. Япония билан Хитой ўртасидаги алоқаларнинг яна ҳам етуклик даражасига боришини хоҳлайман. Шундай бир етуклик-ки дунё стандартларига тўғри келсин”

Ва яна Япония, Хитойнинг бутун дипломатик қаршиликлари ва эътирозларига қарамай Робия Қодирга, Япониянинг Осака шаҳрида 28-29 июнида бўлиб ўтган G-20 cаммити давомида етакчилар учрашувидаги матбуот конференциясида иштирок этиш учун йўл очиб берган эди.

БМТнинг Инсон Хуқуқлари ташкилотига аъзо 22 та давлат томонидан, Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғур турклари ва бошқа мусулмон озчиликларга нисбатан муносабатларини танқид қилувчи ва оммавий қамоқга олишларни тўхтатишликга чақирувчи мактуб имзоланган эди.

Мактубда, Хитойнинг миллатлараро хуқуқ нормаларига амал қилишга, шу билан боғлиқ мажбуриятларини бажаришга, Шарқий Туркистон ва Хитойдаги барча дин ва виждон эркинлигига доҳил инсон хукуклари ва озодлик асосларини хурмат қилишга чақирувчи ва мусулмон аҳолига мансуб озчиликларни ўзбошимчалик билан қамоқга олишлардан, озодликдан маҳрум этишлардан тийилишга чақирилган ҳамда “қайта тарбиялаш” лагерларини ҳам ёпиш талаб қилинган эди.

Июль ойида БМТга тақдим қилинган ушбу мактубга имзо қуйган давлатларнинг бири эса Япония эди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг