«Қоида ҳаммага тегишли. Сиз истисно эмассиз»

0
634
манба: 24СМИ

Бу воқеа Ливерпуль бош мураббийи Юрген Клопп билан содир бўлганди. У бир сафар «Ритз-Cарлтон» меҳмонхонасида қолганида, аккредетация ҳужжатини хонасида унутиб қолдиргани учун нонушта учун мехмонхона ресторанига кира олмаган.

«Лифтдан тушиб, ўнг томонга бурилганимда  бир қўриқчи мени тўхтатди», дейди у ўша воқеани эсларкан. «Мен унга формамдаги  клуб логотипини кўрсата бошладим, аммо у » Ҳужжат! Сиз аккредитацион хужжатингизни тақиб юришимиз лозим», деди.  Мен унга «Хўп, кечирасиз» деб жавоб қайтардим.

Шундай деб мураббий ўз  хонасига кетган. “Инкор этмайман,бу жуда яхши меҳмонхона, аммо биргина аккредитацияни олиш учун, хонамга қайтиб бордим. Аммо, бу уларнинг эмас, менинг хатойим эди. Биз ўзимизни доимо диққат марказида деб ўйлаймиз, аммо бундай эмас экан».

Мен Клоппнинг фикрларига қўшилмайман,  чунки «Ливерпул» ҳозир Доҳада диққат марказида. Ва шунинг учун ҳам меҳмонхонада, ҳам машғулот майдонида ва ҳатто стадионда хавфсизлик чоралари кучайтириляпти.

Клоппнинг ўзи ҳам нонушта учун аккредитациясиз қабул қилинмаганлиги, бу  хавфсизлик чораларининг жиддийлиги эканлигини англади.

Аммо, Клоппнинг муностб хатти-харакати тахсинга сазовор.  Чунки, у барча унвон ва мукофотларини инобатга олиб ўзини осмонда тутиб, аккредитациясиз ўтказиб юборишни талаб қилмади. У ўзини ҳамма учун жорий этилган қоидадан истисно деб билмади. Бу эса жуда юксак инсоний фазилат ҳисобланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг