БМТда Қошиқчи иши бўйича Ар-Риёд тергови танқид қилинди

0
875

Терговнинг бошидан буён, шу кунгача БМТ халқаро терговни бошлашни талаб қилмоқда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилиши бўйича Саудия ҳукумати тарафидан ўтказилган текширув етарли эмас деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда Равина Шамдасани, Анадолу ахборот агентлигининг, АҚШ сенати томонидан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича жавобгарлик юклаганлиги тўғрисидаги қабул қилган қарори юзасидан берилган саволларига жавоби давомида айтиб ўтди.

«Терговнинг бошидан буён, шу кунгача БМТ халқаро терговни бошлашга чақириб келади. БМТ, шунингдек, Туркия ва Саудия Арабистони ҳукуматига уларнинг терговлари учун миннатдорчилик билдиради «, деди Шамдасани.

Айни пайтда, унинг сўзларига кўра, БМТ бошқармаси Саудия Арабистони томонидан олиб борилган терговни етарли эмас деб ҳисоблайди.

«Мухолифат журналисти бошқа мамлакат ҳудудидаги подшоҳликнинг бош консуллигида ўлдирилганлигини ҳисобга олиб, Саудия Арабистони томонидан ушбу қотилликни текшириш етарли деб ҳисоблаб бўлмайди. Халқаро аралашувга эҳтиёж бор ва биз бу фикрни қатъий қўллаб-қувватлаймиз «, деди Шамдасани.

Унинг сўзларига кўра, тергов бошлангандан буён подшоҳлик ҳукумати мавжуд аҳборот БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси билан бўлишиб келади.

Бошқарма вакилининг сўзларига кўра, халқаро текширув Нью-Йоркдаги БМТ идораси томонидан ўтказилиши керак.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг