Трампга импичмент эълон қилинди. Буёғига нима бўлади?

0
881
Фото: Jose Luis Magana/euronews.com

230 нафар конгрессмен Оқ уйнинг ҳозирги эгасига импичмент эълон қилиш тарафдори бўлишди, – қаршилар эса 197 нафарни ташкил этди.

Вакиллар палатаси спикери овоз бериш натижаларини эълон қилди. Жараён, партиявий йўналиш бўйича ўтди – демократлар президентни лавозимидан четлатишга қарор қилишди, республикачилар эса уларни қўллаб-қувватламади.

Конгрессменлар иккала айблов хулосасини маъқуллашди: бу президентлик ваколатларини суиистеъмол қилиб, учинчи мамлакатнинг ишларига аралашиш ҳамда Вакиллар Палатасининг олтита қўмитаси томонидан олиб борилган терговга тўсқинлик қилиш.

На Трампнинг рақиблари ва на ўзи, овоз бериш натижаларига шубҳа қилишмади.

Сайлов митингида АҚШ маъмурияти раҳбари, Конгресснинг қуйи палатасида рўй берган бу воқеани «Демократик партиянинг ўзига нисбатан сиёсий суиқасдидир» деб атади.

Трампнинг таъкидлашича, демократлар ўн миллионлаб америкалик ватанпарварларнинг овозларини йўққа чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

У қўшимча қилиб: «Улар бизни лавозимдан четлатишмоқчи эканликлари кўринаётганга ўхшайди … Бугун мамлакатда вазият ҳар қачонгидан ҳам яхши, биз ҳеч қандай ёмон иш қилмадик. Бизни Республикачилар партияси қўллаб-қувватламоқда, сафимизда бирдамлик бор. Аввалари бунақаси ҳеч қачон бўлмаган».

Қуйи палата томонидан тасдиқланган даъволар Сенатга юборилади. Юқори палата уларни кўриб чиқишни бошлайди – лекин унда мамлакатнинг энг юқори суд инстанцияси раҳбарияти раислик қиладиган суд жараёни бўлади.

Конституцияда назарда тутилган тартибга кўра, конгрессменлар – прокурор, юқори палатанинг аъзолари эса – суд маслаҳатчилари сифатида қатнашадилар.

Улар Трампнинг айби бўйича якуний ҳукм чиқаришлари керак, бу қарорни Сенатдаги демократлар эга бўлмаган овозларнинг учдан икки қисми билан тасдиқлаш талаб қилинади, шунинг учун суд жараёни натижаларини, кузатувчиларга кўра, ҳозирдан тахмин қилиш мумкин.

Замонавий Америка тарихида импичмент фақат Билл Клинтонга – унинг Моника Левинский билан муносабати ҳақида қасам ичганлиги учун эълон қилинган эди.

Ўз пайтида тантанали равишда қайта сайланган Ричард Никсон “Уотергейт можароси” бўйича тергов жараёнида кўтарилган айбловлар туфайли Вакиллар Палатасидаги овоз бериш натижаларини кутмасдан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.

Можаро хақида биринчи бўлиб “Вашингтон Пост” журналистлар Боб Вудворд ва Карл Бернстайн ёзишган бўлиб, кейинчалик бу хақида фильм суратга олиниб, Вудворд ролини Редфорд ва Бернстайн ролини Дастин Хоффман ижро этишган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг