Хитой йил охирига қадар 10 миллион кишини қашшоқликдан халос қилади

0
646
Фото: Коммерсант

Хитой 2019 йил охирига қадар 10 миллион кишини қашшоқликдан қутқаришни режалаштирмоқда, дея хабар беради China.org.

95% камбағал аҳоли қашшоқликдан халос қилинади, деди Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Етакчи гуруҳининг қашшоқликка қарши кураш ва ривожлантириш бўйича директори Лю Юнфу.

Камбағал уездининг 90 фоизи қашшоқ бўлган туманлар рўйхатидан чиқарилади. Лю Юнфу сўзларига қўшимча қилиб, кейинги қадам, ўта қашшоқликдан азият чекаётган ҳудудларда камбағалликни даражасини камайтириш бўлади.

Унинг сўзларига кўра, 2020 йилда Хитой қашшоқлик устидан бутунлай ғалаба қилиши керак.

«Қашшоқликни камайтириш бўйича кампания нафақат ҳукуматнинг мажбурияти, балки бутун жамиятнинг вазифасидир», деди Лю.

Хитой ҳукумати ўзининг асосий мақсадларидан бири, ўрта синф бўлган «сяокан» (кит. 小康) жамиятини яратиш учун, 2020 йилга қадар қашшоқликни тугатиш ҳисобланади.

Ҳар бир фуқаро озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланади, энг кам таъминланган оилалар фарзандларига кафолатланган 9 йиллик таълим олиш имконияти яратилинади.

Асосий иш фаолияти йўналишларидан бири кам таъминланган ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш ва уларни марказ томонидан моддий таъминотни кучайтириш этиб белгиланган. Сўнгги 40 йил ичида Хитой 740 миллиондан ортиқ кишини қашшоқликдан халос қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг