1698 йил 29 августда (эски услуб бўйича 19 август), «Немисча кийиниш, соқол ва мўйловни қирқиш, хос кишиларнинг белгиланган кийимда юриш тўғрисида»ги янги йилнинг 1 сентябридан анган (янги услуб бўйича 11 сентябрдан) соқолда юришни тақиқловчи машҳур фармон чиққан эди.
Демак, соқолни тақиқлашнинг хақиқий санаси 11 сентябрь деб ҳисоблаш керак, аммо Петр-1 янги йилни кутиб ўтирмасдан, чет эл сафаридан қайтиб келиши биланоқ, ўз қўли билан соқолларни ва атрофидаги аёнларининг бир нечасини устидаги узун кийимни этагини кесиб ташлайди. Подшоҳни айни қўли қичиб турган пайтга биринчилардан бўлиб генералиссимус Шеин, кесарь Ромодановский ва бошқа сарой аёнлари тушишади.
Ўз навбатида, подшоҳ ушбу қарорини соқолли одамларни цивилизацияга боғлаш билан изоҳлаб: «Мен дунёвий эчкиларни, яъни фуқароларни ва руҳонийларни, яъни роҳиблар ва попларни ўзгартиришни истайман. Биринчиси, улар соқолсиз яхши европаликлар бўлишади ва бошқаларни эса, гарчи черковларда соқоллари билан бўлсада, насронийлик фазилатларини мен худди Германияда ўқиётган пасторларни кўрганим ва эшитганим каби ўргатишади.”(Рус архиви, 1884. Т. 3, 358-бет).
Пётр соқол билан юриш имтиёзини фақат Москва губернатори Тихон Стрешневга яхши муносабатда бўлгани учун, ёши кексайганлиги ҳурмати туфайли бояр Черкасскийга ва патриарх Адрианга ҳурмат юзасидан берди.
Янги йилни нишонлаш муносабати билан, 1 (11) сентябрь куни, бояр Шеин томонидан алоҳида тушлик ташкил этилиб, унда подшоҳнинг ўзи ташриф буюради. Дастурхон устида, 29 (19) августдаги буйруққа биноан, соқолларни Петрнинг ўзи эмас, балки подшоҳ масхарабози қирқади.
Соқолни тақиқлаш ҳаётнинг барча соҳаларида катта норозиликни келтириб чиқарди. Оммавий итоатсизлик ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари нафақат руҳонийлар ёки эски эътиқоддагилар орасида, балки дунёвий муҳитда ҳам қайд этилади. «Ялангоёқ тумшуқ» маданий урф-одатлар ва диний меъёрлар ўзаро ихтилофга келади: черков соқол олишни гуноҳ деб ҳисоблар ва соқолсиз одамларни дуо қилмасди.
Соқолни қириш VI Вселенск Собори қоидаларига биноан ва муқаддас ёзувлар асосан расман тақиқланган эди.
Дастлаб, соқолни тақиқлашдан деярли ҳеч қандай фойда бўлмади: соқолда юргани учун жарималар олиниши керак, аммо де-юре улар ҳали ҳам тартибга солинмаган эди. 1699 йилда, бож тўланганлигини тасдиқлаш учун, мис танга – соқол белгиси шаклида махсус квитанция киритилди. Соқол белгиларининг учта тури бизнинг давримизга қадар сақланиб қолган: 1699, 1705 ва 1725. Уларнинг барчасини бирлаштирувчи белги – олд тарафида соқол тасвири ва унинг устидаги «ДЕНГИ ВЗѦТЫ» («ПУЛ ОЛИНДИ») ёзуви ҳисобланади. 1699 йилги соқол белгисининг нусхаси битта нусхада маълум, уни Санкт-Петербургдаги Эрмитаж тўпламида топиш мумкин.
Бир неча йиллар давомида белги бир нечта ўзгаришларни бошдан кечирди – унга орқа тарафидан икки бошли бургут тасвири қўшилди, белги устида зарб қилишнинг турли хил вариантлари пайдо бўлди – кейинги йил учун божни тўлаш белгилари, бу белгининг хизмат муддатини яна бир йилга узайтиришга ёрдам берди. Бундай зарб қилинган соқол белгилари тўлов воситаси сифатида ишлатила бошланди ва шунинг учун «соқол танга» деб номлана бошлади.
Соқол солиғи жорий этилишининг сабабларидан бири Шимолий уруш олдидан давлат бюджети тақчиллиги эди. Соқолдан ташқари қўшимча равишда кундалик ҳаётнинг бошқа нарсалари – ҳаммомларга, печка мўриларига, этикларга ва ўтинларга солиқ солинди.
1705 йил 16 январдаги янги фармон билан «Ҳар қандай даражадаги одамларнинг соқоллари ва мўйловларини соқол олиш тўғрисида, поплар ва руҳонийлардан ташқари, бунга риоя қилишни истамаганлардан божларни ундириш ва бож тўлаган белгиларни бериш тўғрисида» солиқ тўлаш тармоғи ташкил этилди.
Бир нечта тарифлар мавжуд эди: сарой аёнлари ва девонхона ходимлари, шаҳарлар амалдорлари ва ҳарбий хизматчиларнинг барча даражадагиларига ва хизматчиларнинг ҳар бир бошига 60 рублдан; биринчи моддага мансуб меҳмонлар ва меҳмонхонадагилардан ҳар бир киши учун 100 рублдан; 100 рублдан кам пулнинг ўндан бирини тўлайдиган ўрта ва кичик моддага тушадиганлар, савдогарлар ва шаҳар аҳолисининг ҳар бири учун 60 рублдан, учинчи моддага кўра, посадскийлар ва боярлар, мураббийлар ва аравакашлар ва черков хизматчиларидан, руҳонийлар ва хизматкорлардан ташқари ва барчаси 30 рублдан солиқ солинган эди. Дарҳақиқат, ўша пайтда оддий пиёда аскарнинг маоши 30 рублни ташкил этар, шунинг учун соқол жуда қимматли ҳашаматга айланган эди.
Фақатгина деҳқонлар пул тўламас эди, лекин ҳар сафар шаҳарга кириш ва чиқиш учун 1 тийиндан «соқол учун» беришарди. Бу соқолли рус деҳқоннинг қиёфаси, ХХ аср бошларига қадар, бутпарастлик ва христиан Россиясида ҳам ўзгармасдан сақланиб қолишига олиб келган.
1715 йилдан бошлаб барча тоифадагилар учун ягона солиқ тўлови жорий қилинди – соқолли православ эркаклар ва аёнларга бир йилига 50 рубль миқдорида солиқ жорий этилади. Соқол билан эски кийимда юриш мажбурияти бўлган. Белгиланган кийимни киймасдан соқолли одамни кўрган ҳар қандай киши, раҳбариятга бориб хабар бериши ва жариманинг ярмини ва қўшимчаси кийимларини олиши мумкин эди. Агар соқолли киши жаримани тўлашга қодир бўлмаса, у керакли миқдордаги маблағни ишлаб бериш учун мажбурий меҳнатга юборилар эди.
Петрдан кейинги даврда соқол қўйишга дарҳол рухсат берилмаган. Пётрнинг қизи Елизавета жамиятда ноаниқ баҳога сабаб бўлган вахшиёна қарорларни тасдиқлаб борган эди. Ҳатто, 1757 йилда М.В. Ломоносов, ҳатто, тақиқланган атрибутга – «Соқолга гимн»ни ёзади, бу эса қироличанинг ғазабига сабаб бўлади.
Соқолни бутунлай тақиқлаш даври фақат 18 асрнинг охирида бартараф этилади. Екатерина II бу тўловни 1772 йил 6 апрелда бекор қилди, аммо изоҳи билан: ҳукумат амалдорлари, ҳарбийлар ва амалдорлар юзларини «ялангоч» қолдиришлари керак эди.
19 асрда зодагонлар, амалдорлар ва талабалар соқол олишлари керак эди. Мўйловларини қўйиб юбориш учун фақат қуролланган офицерларга рухсат берилди. Николай I даврида соқол қўйишга фақат деҳқонлар ва эркин мулкка эга бўлган шахсларга, ёши кекса ёки катта ҳурматга сазовор кишиларга рухсат этилган.
Шу билан бирга, барча фуқаролик бўлимларининг мансабдор шахслари 19 асрнинг охирига қадар юзларини силлиқ қилиб юришга мажбур бўлишган. Иерархик зинапояда бир оз кўтарилганлардан фақат қулоқлари олдида калта бакербард ўстиришларига раҳбарияти рухсати билан мумкин бўлган.
Бироқ, солиқ идоралари офицерлари ва вакиллари учун соқол ва мўйлов лаззатланиш масаласи эди. Шундай тарзда, кўчадаги савдогар ва деҳқонни ҳар доим кенг соқоли билан таниб олиш мумкин эди. Маълумки, улкан оқ соқолни Плевна ва Шипка қаҳрамони, «оқ генерал» М.Д. Скобелев қўйган.
Пётр I давридан кейин биринчи соқолли монарх Александр III бўлди. Унинг ҳукмронлиги даврида соқол учун мода саройда ва ҳарбий-амалдорлар муҳитида ҳам мустаҳкам ўрнатилди. Энди нафақат ҳарбийлар, балки вазирликлар ходимлари, давлат идоралари амалдорлари, ўқитувчилар, шифокорлар ва талабалар соқолли la mujik ни тутдилар.
Николай II нинг подшоҳлиги даврида ҳарбийлар ва амалдорларнинг соқоллари сезиларли даражада қисқартирилди ва янада тартибга келтирилди, шаклларга эга бўлди. Қуйи синф вакиллари (буржуа ва кечаги деҳқонлар шаҳар пролетарлари), аксинча, соқол йўналиши бўйича ихтиёрий танлов қилдилар. Ва бу ажабланарли эмас: деҳқон «қишлоқ одами»дан ажралиб туришга интилаётган шаҳар аҳолисининг соқоли доимий ғамхўрликни талаб қилди. Бундан ташқари, узун соқол – бу ҳунарманд ёки иш жойидаги ишчи учун хавф туғдирмаса, ноқулайлик эди.
Россияда соқолларнинг тарихига нуқта қўйган сўнгги подшоҳ фармони 1901 йил 27 март (янги услуб бўйича 9 апрель)да қабул қилинган фармойиши бўлиб, у ҳатто юнкерларга ҳам соқол, мўйлов ва бакенбард қўйишга рухсат берди.
Шуниси қизиқки, худди шу каби соқолларга солиқ ва тақиқлар Европанинг турли даврларида мавжуд бўлган.
Худди шундай солиқлар XVI асрда Англия ва Францияда жорий этилган. Францияда, XVII асрнинг охирида, соқолли одамларни суд залларига киришга рухсат берилмаган, улар айбланувчиларни олдига соқолларини олдирмагунларича таклиф қилмаганлар, адвокатини киритишмаган ва ҳ.к. Янги дунё ҳам либерализм билан ажралиб турмади. Масалан, 1830 йилда АҚШнинг Массачустес штатида жамоат жойида соқолсиз физиономия билан юриш қамоқ билан жазоланарди.
Бугунги кунда соқолга солиқ ўз долзарблигини йўқотган. Бироқ, кўпчилик соқол қўйиш имконияти учун пул тўлашда давом этмоқда. Соқолли ёки узун сочли киши яхши маошли иш тополмаслик ҳозирги кунларда жуда кенг тарқалган ҳодиса. Соқол қўйиш бўйича бу «комиссия» ўзига хос «солиқ»қа айланди, фақат давлатлар ушбу фискаль таёқчасини бизнесга топширди. Соқолдаги «солиқ»дан бутунлай воз кечиш, фақат силлиқ қирқилган муваффақият парадигмасининг ўзгариши билан мумкин.