БМТ Бош котиби Қошиқчи қотиллигини ишончли тергов қилишга чақирди

0
1209

Жаҳон ташкилотининг раҳбари Саудия консуллигида содир бўлган ҳодиса бўйича бораётган терговни шарҳлади, дея хабар беради Агадолу.

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш, Саудия Арабистонининг подшоҳлиги консуллигида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳодисани «ишончни оқлайдиган» даражадаги тергов ўтказишга чақирди.

«Ишончни оқлайдиган даражада тергов ўтказилиши ва жавобгарлар жазоланиши жуда муҳим», деди Доха конференциясида Жаҳон ташкилотининг раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Вашингтон Пост билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган.

Тергов натижаларига кўра, Бош прокуратура журналист режали қотиллик қурбони бўлган, деган хулосага келган. Қошиқчи элчихона биносига кириши заҳоти бўғиб ўлдирилган.

Қотилликдан кейин Қошиқчининг танаси парчаланиб, йўқ қилинган эди.

Туркия, Қошиқчи иши бўйича Истанбулда суд жараёнини ташкил қилиш тарафдори бўлиб, Ар-Риёдни журналистнинг қотиллари ва унда иштирок этганларни экстрадиция қилишга чақириб келади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг