«Давлат Кенгашининг юз йиллик тантанали мажлиси»

0
892
Фото: www.facebook.com

Репиннинг «1901 йил Давлат кенгашининг тантанали мажлиси» асари Россия Имперясининг кенгаши таъсис этилгани 100 йиллигига бағишлаб 1903 йилда тасвирга туширлган.

Болалигимда рассомчилик ва тарихга кўп қизиққаним сабабли альбомдаги бу суратга кўп тикилиб қолардим…

Ундаги саксон бир олийзот князлар, қўмондонлар, вазирдар, губернаторлар… казо-казо давлат арбоблари.. Айримларининг ота- боболари татар, немис, кавказ миллатларидан бўлиб, бутун насаблари Рус Империясининг юксалиши йўлида катта ҳиссаларини қўшган эди.

Расм қаҳрамонларига қаранг.. Виқорли сиймоларидан донишмандлик нури, ўтмиш ғалабалар шаъни, етуклик тўлқинлари таралиб турибти.

 

Уст бошларидаги тилла залворли тўнлари-ю, қатор- қатор нишонлари уларнинг садоқат ва жасоратлари учун муносиб тақдирланганидек.

Ёш императорнинг атрофида бундай вафодор, баҳодир, мўйсафид, тажрибали аёнлар бўлишини ўзи катта бахт!

1901 йил Петр I нинг энг катта орзулари рўёбга чиққан сана. Россиянинг бутун дунёда харбий, жўғрофий, иқтисодий, маданий, илмий иқтидорда энг юксалаётган даври.

Империя юксалди. Бундан буён унга ҳеч ким ва ҳеч нарса бас кела олмайди. Шарқ-у ғарб оёқ остида қолганидек. Узоқ ва яқин қўшни империялар бу олийликни тан олган давр.

Лекин шу билан бирга… йигирманчи аср боши – янги замон, янгича тафаккур, янги имкониятлар ва янги хатарли таҳдидлар шамоллари иссиқина сарой ташқарисида увиллаб туриши, бу аёнлар ва подшоҳни ҳали бери безовта қилмаётибти…

1901 йилда эса бошлаган шамоллар ҳал этилмай қолиб кетган муаммолар тўзонларини кўтариб юборишига оз муддат қолаётган эди.

Бартараф этилмаган ташқи зиддиятлар гулхани аланга олай деб қолди. Буткул ўзгача фикрлайдиган авлод қанотлари кучаяётганини ва тиш-тирноқлари ўткирлашаётганини мўйсафид арбоблари ўз бўғизларида ҳис қилишларига оз вақт қолди.

Қатор- қатор шиддатли бўронлар:

1905 йили адолат сўраган халқ инқилоблари, 1905 йил мағлубиятли рус-япон уруши, 1907 йил фуқаро эркинликлари талабига қарши давлатнинг қўпол реакцияси, 1911 йил Столипин иқтисодий ислоҳотлари барбод бўлиши, 1914 йил жаҳон урушига Россиянинг қўшилиши… ва ниҳоят 1917 йилги инқилоб ва давлат тўнтарилиши… ва даҳшатли қизил террор… Буларнинг ҳаммаси давлат мўйсафидлари ҳаёлотларига ҳам келмасди.

Шу суратда акс эттирилган 81 аённинг ҳаммаси ҳам бу фожеаларгача яшаб қолгани йўқ. Аммо барчасининг ортирган ҳокимиятлари, йиққан бойликлари, қолдирган авлодлари ва меросларини бўронлар учириб пароканда қилиб юборди. Император хотин бола-чақаси билан омманинг энг тубан махлуқлари қўллари билан ваҳшиёна қатл қилинди…

Репин асарида эса Давлат Кенгаши аъзолари ғурур, виқор, шараф ва юксаклик либосларида бурканиб ўтирибдилар.

Муаллиф: Жамшид Муслимов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг