Ливан президенти янги бош вазир тайинланишини кейинга қолдирди

0
696
Риа

Ливан Президенти Мишель Аун янги бош вазирни тайинлаш бўйича парламент маслаҳатлашувларини яна бир бор қолдирди, дея хабар беради Al Arabiya 16 декабр куни.

Журналистларнинг сўзларига кўра, қарор мамлакатдаги оммавий норозиликлар туфайли истеъфога чиққан собиқ бош вазир Саад Харирининг илтимосига биноан қабул қилинган. Таъкидланишича, у барибир ушбу лавозимга етакчи номзод бўлиб қолмоқда.

Ливандаги норозилик намойишлари ҳукумат солиқларни, хусусан телефон қўнғироқлари бўйича солиқларни оширгандан кейин бошланган эди.

Намойишлар ушбу қарорнинг бекор қилинишига олиб келди, шундан кейин Харири мамлакатда кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш режасини ишлаб чиқди. Бироқ, бу намойишчиларга маъқул келмади, Бош вазир истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг