Филиппинда оёқ кийимсиз югурган атлет 3 та олтин медал соҳибига айланди

0
993
Manba:Arab News

Баъзи спортчилар учун машҳур бренддаги спорт кийимлари уларнинг мусобақалардаги иштирокида муҳим рол ўйнайди. Аммо кийим ҳар доим ҳам яхши натижанинг омили бўлавермайди. Бунга Филиппинлик мактаб ўқувчиси Рие Буллос ёрқин мисол бўла олади. Буллос бу ҳафта енгил атлетика мусобақасида оёқ кийимсиз қатнашиб учта олтин медални қўлга киритди. У оёқларига тасма ўраб олди уларга машур бренд ҳисобланувчи Nikе ёзувини ёзди.

11 ёшли Буллос ўз жамосидаги оёқ кийимсиз мусобақада қатнашган 12 нафар атлетнинг бири эди. Уларда фақатгина 2 жуфт оёқ кийим бўлгани учун оёқларига тасма ўраб турнирда қатнашишди.

Уларнинг мураббийи Предирик Валензуеланинг таъкидлашича, Буллос атиги бир ой олдин ушбу спорт билан шуғулланишни бошлаганига қарамай ўзининг истеъдодини намойиш этган. Валензуела келажакда югуриш поябзаллари билан бундан ҳам каттароқ натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади. «Бундай мусобақада учта медални қўлга киритиш осон эмас,  аммо у буни уддасидан чиқди” деди Валензуела.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг