Tesla Калифорнияда умумий қуввати 1,2 ГВт• с бўлган 449 Megapack стационар аккумуляторларни ўрнатишни режалаштирмоқда

0
1024

Ўтган интервьюларининг бирида Tesla раҳбари Илон Маск, компаниясининг стационар энергия захиралари билан боғлиқ бўлган йирик лойиҳа устида ишлаётгани хақида таъкидлаган эди. Кейинчалик, Reddit фойдаланувчилари Megapack номли энергия модулини синовдан ўтказиш билан боғлиқ Teslaнинг янги вакансиясини топган эдилар. Энди эса Electrek ресурси ҳужжатнинг бир нусхасини қўлга киритди, бу эса бизга Megapackнинг аслида нимани англатишини аниқроқ тушунтириб беради.

Ҳужжатга биноан, Tesla Калифорниядаги Pacific Gas and Electric (PG&E) компаниясининг газ станцияларининг ўрнини алмаштирадиган янги энергия сақлаш тизимини таъминлашни режалаштирмоқда. Дастлаб, Tesla Мосс Ландинг-да Powerpack 2 аккумулятор билан подстанцияни жиҳозлаши кутилганди, аммо кейинчалик унинг ўрнига компания янги Megapack 7.14 × 1.6 м хажмли батареяни ишлатишга қарор қилди.

Батареялар сони (449 дона) ва аккумуляция қилинадиган энергия хажмининг йиғиндиси (1,2 ГВт • с) ҳисобга олинган ҳолда, уларнинг ҳар бирининг қуввати тахминан 2,673 кВт • с бўлиши керак. Бу Powerpack 2 га қараганда 12 марта кўпдир. Бундан ташқари, энергия тизимининг умумий ҳажми, компания томонидан дастлабки 3 йил мобайнида ўрнатилган барча Powerpack ва Powerwall батареяларидан кўпдир. Таққослаш учун Tesla энг катта станцияси Австралияда ишлаб чиқарилган бўлиб, қуввати 129 МВт.га тенг.

Кўринишидан, шу тарзда Tesla нафақат энергия сарфини сезиларли даражада оширибгина қолмай, балки харажатларни тежашни ҳам режалаштирмоқда, чунки битта Megapack бир хил имкониятга эга бўлган ўнлаб Powerpack га қараганда тезроқ ўрнатилади. Жадвалга кўра, PG&E 2020 йил охиригача лойиҳани якунлашни режалаштирмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг