Афсонавий спортчи Александр Тихонов БАДА (WADA)ни қўллаб-қувватлади

0
733
Фото: newizv.ru

Афсонавий спортчи Александр Иванович Тихонов-  россиялик биатлончи, тўрт карра Олимпия чемпиони, 1968 йилда Греноблдаги қишки Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, ўн бир карра жаҳон чемпиони, СССР нинг ўн беш карра чемпиони, СССРдаги сапртакиада ўйинлари чемпиони, 1978 йилда СССР Кубоги совриндори, Россия биатлончилар Иттифоқи президенти (1996-2008), мазкур Иттифоқ вице-президенти (2008-2010).  Халқаро биатлон иттифоқининг биринчи вице-президенти (2002-2009). Тихоновнинг биатлон бўйича Олимпия олтин медалларидаги рекордлари 2002 йилгача бошқалар томонидан қайд этилмаган ва 2009 йилгача жаҳон чемпионатларининг олтин медаллари рекордини бошқалар қайд этолмаган.

Александр Тихонов WADA билан бирга эканлиги тўғрисидаги қарорини «Новыe Известия» сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Жумладан, спортчи ушбу қарорининг сабабини оддий эканлигини тушунтирар экан, бундан 15-17 йил олдин Олимпия қўмитаси ҳайъати, Спорт вазирлиги кенгаши минбарларидан туриб, барча вазирлар ҳузурида бу хақида, вақти келиб, бутун дунёга шарманда бўлиш мумкинлиги хақида огоҳлантирган.

Ўз пайтида бу хақда ҳатто Россия президентига ҳам гапирганида, допинг билан боғлиқ муаммо борлигини давлат раҳбари ҳам эътироф этганлигини интервью давомида гапириб ўтган.

Кўплаб ҳамкасблари, Олимпия чемпионлари WADA қарори Россияга қарши глобал фитна эканлиги хақида айтаётганлиги юзасидан «Новыe Известия» сайти мухбирининг берган саволига, Тихонов, «ёлғон», дея қатъий жавобни берган.

Шуниндек, «Новыe Известия» сайти мухбирининг кейинги саволларига берган жавобларида ҳам ёлғон хақида тўхталиб, «ўзимизни алдаяпмиз, катта ва кичик миқёсда» деган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) ўзининг мувофиқлик бўйича қўмитаси, ушбу ташкилотнинг ижроия қўмитасига Россияни тўрт йил давомида халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатишни тавсия қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг