БМТ Бош ассамблеяси Россия Федерациясини қўшинларини аннексия қилинган Қримдан олиб чиқишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

0
326
Фото: argumentua.com

БМТ Бош ассамблеяси Россияни ўз қўшинларини босиб олинган Қримдан олиб чиқиб, Украинанинг вақтинча босиб олишига чек қўйишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги ваколатхонаси матбуот котиби Олег Николенко хабар берди.

Хусусан, резолюцияда шундай дейилади:

• Россия Федерациясидан қўшинларини аннексия қилинган Қримдан олиб чиқиб кетиш ва Украина ҳудудини вақтинча босиб олишни тўхтатиш талаби;

• Россия Федерациясига Украина ҳарбий-денгиз кучлари, «Бердянск», «Никополь» ва «Яны Капу» номли учта кемасидан мусодара қилинган ҳарбий техника ва қуролларни қайтариб беришни сўраб мурожаат қилиш;

• 24 нафар украиналик денгизчи бўйича арзномага ижобий баҳо берилди ва Россия Федерациясида ноқонуний равишда ҳибсга олинган барча фуқароларни Украинага қайтариш мақсадида музокараларни давом эттириш зарурлигига урғу берилди;

• Россия Федерациясининг Қримда ҳарбий машқлар ўтказиши ва у эгаллаб олган ҳарбий корхоналардан фойдаланаётганлигини қоралаш;

• Украина ярим оролидаги ядровий инфратузилмани суиистеъмол қилишга урғу бериш;

• Россия ҳарбий кучларининг кучайиши ҳамда Қора ва Азов денгизларида халқаро навигацияга тўсқинлик қилиш Украинанинг қирғоқ минтақаларига, хусусан Донбассда ижтимоий-иқтисодий вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисидаги фактларни фиксациялаш;

• хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва муассасаларга вақтинча эгаллаб олинган Қримга ташриф буюришни Украина билан келишмасдан туриб амалга оширишни тавсия қилиш.

Мазкур резолюция учун 63 та мамлакат маъқуллаб овоз берди, 19 таси қарши бўлди.

Николенконинг таъкидлашича, «Қрим Автоном Республикаси ва Украинанинг Севастопол шаҳрини, шунингдек, Қора ва Азов денгизларининг бир қисмини ҳарбийлаштириш муаммоси» номли ҳужжат 42 та давлат, хусусан Украина, ЕИ, АҚШ, Канада, Туркия билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро суди Украинанинг Россияга қарши даъвоси устидан судлов юрисдикциясини тан олди. Ташқи ишлар вазирлиги буни Украина дипломатияси ва украиналик юристларининг ғалабаси ва тарихий лаҳза деб атади.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигида, энди ўз навбатида Россия томони терроризмга қарши курашаётганини ва аксинча уни молиялаштирмаётганлигини исботлаши керак бўлиши хақида тушунча бериб ўтилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг