Туркия Суриянинг шимолий ҳудудига 1 миллионта қочоқни жойлаштирмоқчи

0
572
Фото: delo.ua

Душанба куни Президент Ражаб Тойиб Эрдoғаннинг айтишича, Туркия Суриянинг шимолий қисмига бир миллионта Суриялик қочоқни жойлаштиришни мақсад қилмоқда.

Эрдoған, шунингдек, агар иттифоқчилар қўллаб-қувватламаса, Анқара бунга сарфланадиган харажатларни мустақил равишда молиялаштиришини ҳам маълум қилди.

Ҳозирги кунда Туркияда 3,5 миллиондан ошиқ Суриялик қочоқлар мавжуд. Туркия расмийлари қочқинларни бошқа жойга кўчириш айнан қачон бошланишини айтмаган.

Октябрь ойида Туркия ва унинг Суриядаги иттифоқчилари курдларнинг YPG жангариларига қарши ҳужум уюштирди. Суриянинг ичида 120 км ва Рас ал Айн шаҳридан Тел Абядгача 30 км масофагача бўлган ҳудудни қўлга киритгандан сўнг, Туркия АҚШ ва Россия билан ушбу ҳужумни тўхтатиш бўйича алоҳида битимлар имзолаганди.

Maнба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг