Танишинг-дунё мамлакатларининг энг ёш раҳбарлари

4
1250
Manba: stuff.co.nz

Финляндияда 34 ёшли Санна Марин мамлакат Бош Вазири этиб сайланиши деярли аниқ бўлди. Агар бу ҳодиса юз берса у дунёнинг энг ёш бош вазирига айланади. Қуйида ёш бўлган яна бир қанча дунё раҳбарлари билан таништириб ўтамиз.

1.Олексий Хончарук, 35 ёш, Украина бош вазири. Президент Владимир Зеленскийнинг тарафдори ва сиёсатдаги шогирди ҳисобланувчи Хончарук 2014 йилда парламентга номзодини қўйган, аммо унда ғалаба қозона олмаганди.

Manba: Украина.ру
  1. Ким Чен Ин. Чимолий Кореянинг раҳбари 35 ёшда деб таҳмин қилинади. Жаҳон сиёсатидаги энг эътибор марказидаги раҳбарларидан бири бўлган Ким АҚШнинг 73 ёшли раҳбари Доналд Трампни “чиройли” сўзлар билан “сийлаб туради”.
Манба: DW
  1. Найиб Букеле, 38 ёш,  Сальвадор президенти. У сентабрь ойидаги БМТ йиғилишида селфи тушишни таклиф қилмоқчи эди. Лекин, бу таклифни кейинга қолдиришга қарор қилди.
Manba: LIGA.net
  1. Жакинда Ардерн, 39 ёш,  Янги Зеландия бош вазири. У аёл ҳуқуқлари,  иқлим ўзгариши ҳақидаги қарашлари учун мақтовга сазовор бўлиб келади. Аммо октябрь ойида ўтказилган сўровларга кўра, унинг машҳурлиги пасайиб бормоқда. Бунга унинг иқтисодий ўсиш ва партиясининг жинсий тажовузга оид шикоятларга муносабати сабаб бўлди.
Manba: stuff.co.nz
  1. Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад аль-Таний, 39 ёш. 2017 йилда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб,  у билан дипломатик ва савдо алоқаларини узганди. Аммо, Қатар бу айбловни рад этди.
Manba: Палестинский Информационный центр

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

4 Фикрлар

  1. Муҳаррир жаноблари, матнни чиқаришдан аввал, хатоларга эътибор беринг илтимос. Чимолий эмас, Шимолий. Раҳмат. П.с: гугл ва шунга ўхшаш қидирувчилар сайтингизни ҳар саҳифасини кэшда сақлаб қолади, хатоси билан ҳам. П.с: Жакинда эмас, Жасинда ( википедияда таллафузи бор) 😀💪🏻

  2. Хурматлилар!
    Финландия бош вазири билан Янги Зеландия бош вазири битта одамми?!
    Нега бир хил расм?!
    Темпни тушурманглар! Фақат олға!
    Кун.уз ни тарк этдик!
    Сизларни ўқияпмиз!

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг