Афсоналарга айланган Иван Грозний. У ким бўлган?

4
837
Manba: Узнай всё

Иван Грозний 1530 йилнинг 25 августида Коломенское қишлоғида таваллуд топган. 1533 йилдан эътиборан Бутун Руснинг улуғ князи ва 1957 йилдан эътиборан 1-рус подшоси ҳисобланади. Княз Василий III нинг ўғли.

Мустабид ҳоким сифатида халқ уни «Грозний» («Ёвуз») лақаби билан атаган. 40-йилларнинг охиридан Танланган рада иштирокида давлатни бошқарган. Унинг даврида Земский соборлари чақирилган; 1550 йил Судебники тузилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, унинг даврида илк бора тизимли шаклда бошқарув ва суд ислоҳотлари ўтказилган.

Иван Грозний халқаро алоқаларга урғу беради ва биринчи бўлиб Англия билан савдо алоқалари ўрнатади (1553). Кейинроқ, у Москвада 1-босмахона қуришга фармон берган.

Иван Грозний ҳукмронлиги йилларида Қозон (1552) ва Астрахон (1556) хонликлари бўйсундирилган; Болтиқ бўйига чиқиш мақсадида Ливон уруши олиб борилган (1558—83); Сибирни босиб олиш бошланган (1581).

Грознийнинг ички сиёсати оммавий қатл этишлар, деҳқонларни асоратга солишни кучайиши билан ажралиб турарди. Шунинг учун ҳам унинг номига вахший сўзини қўшиб айтиш русм бўлганди.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

4 Фикрлар

  1. Нега Грозний, нега Иван Ёвуз эмас? Қозон ва Аштархон хонликларини вайронага айлантирган Рус чори; ўз тўнғич фарзандини қотили; опричнина тузумини қўллаб қувватлаган шаҳс.

    • Яъни, Грозний исмини ҳам таржима қилиш шарт дейсизми? Бу таржима қоидаларига мос келармикан? Холислик тамойилига хид бўлмасмикан?

  2. Албатта таржима қилиш керак, чунки сиз ва биз яқин тарихимизда рус миллати билан алоқада бўлиб келдик ва бизга баъзи сўзлар таниш. Лекин келажакда ҳамма ҳам рус тилини билиб ўрганмайди. Қолаверса, ўзимизнинг соф ўзбек тилида исм ва лақабларни қўллашимиз яхши иш бўлади.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг