Дунё аҳолиси ягона Мега шаҳарда истиқомат қилиши мумкинми?

0
789
Фото: news.liga.net

Вақти келиб башарият ягона мега шахарда яшаши мумкин.

Қандай қилиб дейсизми? Мақоламиз орқали буни исботлашга харакат қиламиз.

Ҳозир сайёрамиз шаҳарларида 4,2 миллиард одам яшайди ва XXI аср ўрталарига бориб бу миқдор тахминан 7 миллиардга етади.

2018 йилга келиб дунё аҳолисининг 55% шаҳарларда истиқомат қилган бўлса, 2050 йилга бориб бу рақам 68% гача кўтарилади. Бундай прогноз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича Департаменти томонидан берилган.

Дунёнинг энг кўп урбанизация қилинган ҳудудлари Шимолий Америка (аҳолининг 82% шаҳарларда яшайди), Лотин Америкаси ва Кариб хавзаси (81%), Европа (74%) ва Океания (68%). Осиёда шаҳар аҳолиси, минтақа аҳолисининг 50 фоизини, Африкада эса 43 фоизни ташкил қилади.

БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 54 фоизи Осиёда истиқомат қилади.

Дунёндаги қишлоқ аҳолисининг сони қарийб 3,4 миллиард кишини ташкил этади, аммо 2050 йилга келиб у 3,1 миллиардгача камайиши мумкин. Дунё аҳолисининг  қишлоқда яшовчиларини 90 фоизи Африка ва Осиёда истиқомат қилади.

Шаҳарларда яшовчи дунё аҳолисининг қарийб ярми 500 мингдан кам бўлмаган аҳолига эга бўлган аҳоли пунктларида яшайди ва деярли ҳар саккиз нафаридан бири 10 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган сайёрамизнинг 33 мегаполисида яшайди. Ер юзидаги энг катта шаҳар – бу Токио, 37 миллион кишилик агломерация, ундан кейин Деҳли (29 миллион), Шанхай (26 миллион), Мехико ва Сан-Паулу (ҳар бири 22 миллион).

Мулоҳаза

Энди тасаввур қилинг, инсонлар ирқчилик, миллат ажратиш каби иллатларга барҳам бериб, аҳил ва иноқ бир шаҳарда яшашга қарор қилдилар дейлик.

Бутун дунё аҳолисининг сони бугунги кунга келиб 7,5 миллиард кишини ташкил этмоқда. Шунча инсонни бир шахарга жойлаштириш албатта мушкул вазифа, тўғрими?

Йирик Мега шаҳар қанча катта жойни эгалламасин, бу йирик лойихани амалга ошириш мумкинмикан?

Сир эмаски ҳар бир халқнинг ўзини келиб чиқиш тарихи, анъана ва миллий қадриятлари бор. Халқларнинг ўзига хос бўлган, бир-бирига ўхшамайдиган ажиб ва гоҳида буюк тарихи эътиборга лойиқ. Агар уларни бир шаҳарга жойлаштирсангиз бир кун келиб ўрталарида келишмовчилик ва низо келиб чиқиши табиий.

Бунга яққол мисол, 21- аср бошланишидаги Абхазиядаги уруш ёки Тожикистондаги фуқаролар уруши бўлиши мумкин. Мазкур урушларни асл сабаби иккала мамлакатдаги ички тарафкашлик оқибати бўлиб, кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган эди.

Биз агар бир лахзага тафаккур қилиб миллатчилик, насл- насаб талашиш каби иллатларни унутиб, умуминсониятни бир шаҳарга жамласак, аслида унчалик катта бўлмаган жой бизга кифоя қилар экан.

Яна шулар маълумки, у ёки бу (ирқи, миллатидан қатъий назар) аҳоли қанчалик зич жойлашса, кўп жойни тежаш мумкин бўлар экан.

Мисол учун, кўп сонли аҳоли зич равишда унчалик катта бўлмаган давлат- Мавританияга жойлашган. Бундан келиб чиқадики, дунёдаги барча 7,5 миллиард аҳолини жойлаштириш учун Россия Федерацияси худудидай кенгликдаги ер етарли бўлар экан.

Яна буни хажмини бир неча маротабага камайтириш учун аҳоли зичлигини 1 квадрат километрга 1000 киши билан синаб кўрадиган бўлсак, натижада бизга Австралия катталигича ер кифоя қилар экан.

Хоҳиш бўлса, ер юзи ахолиси фақатгина Австралия материгига жойлашиб, истиқомат қилиши мумкин.

Айтиб ўтишимиз ўринлики 1 квадрат километрга 1000 киши – бу оҳирги рақамлар эмас, буларни янада зичлаш мумкин экан.

Хитойнинг аксар шаҳарлари аҳолисини ўта зич жойлашуви билан бунга яна бир мисол бўла олади.

Гонконгнинг Колун квартали инсоният тарихида «ахолиси энг зич» дея расман тан олинган ҳудудлардан саналади. Ушбу квартал хулқи бузуқлар ва наркотик олди сотдиси каби иллатлар авж олганлиги сабабли ўз жозибасини аллақачон йўқотишга улгурган бўлсада, агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак Колунда 1 квадрат километрга 2 миллион киши тўғри келар экан. Бу рекорд натижа эмасми?

Ушбу тартиб жойлашув билан бутун инсониятни биргина Фаластин диёрига жойлаштирса ҳам бўлади, деган хулосани ҳам чиқариш мумкин. Ваҳоланки унинг катталиги 6000 квадрат километрга яқиндир.

Интернет материаллари асосида Адҳам Ахмедов томонидан таржима қилинди ва тайёрланди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг