Бургутларнинг жуфтлашиш рақси. Қандай қилиб мода бургут ўзига муносиб нарини танлайди?

0
260
Фото: https://www.facebook.com/

Хайвонот ва наботот оламида ўзига жуфт танлашнинг ажиб хусусиятлари бор. Бугун биз сизлар билан бургутлар хақида сўзлашамиз.

Бургутлардаги виқорлик ва салобат ўзига мафтун этади.

Шунинг учун ҳеч иккиланмай «осмон эгаси» дейилиши бежиз эмас. Уларнинг кўпайиши унчалик кўп эмас, йилига бор йўғи 2-4 тагача полапон очиб чиқади.

Уларнинг нечтаси тирик қолади? Нечтаси забардаст бургут бўлиб етишади? Нечта полапон омон қолиши махзун ҳикоя бўлгани учун, яхшиси унга тўхталмаймиз.

Мақоламиз давомида қолган саволга жавоб бериб ўтишга ҳамда имкон қадар қисқа ва қизиқарли маълумотлар беришга харакат қилиб кўрамиз.

Келинг, бир бошидан тушунтириб чиқамиз.

МОДА БУРГУТНИ ЎЗИГА ЖУФТ ТАНЛАШИ

Мода бургут «никоҳ» мавсумида ажиб харакатлари билан хайратга солади. Ўзига жуфт танлаш учун қизиқ мусобақа ўтказади. У дарахт чўпларидан синдиради ва 3 -4 нафар нар бургутларга яқин жойда аввал баландга кўтарилиб, оғзидаги чўпни тубсиз жарга ташлайди. Нар бургутлар чўпни ушлаш учун пастга шўнғийди. Қайси бири ушлаб олса «куёв»ликка номзод хисобланади.

Чўпни илиб олиш мусобақаси шу билан тугамайди, балки кўп марта такрорланади. Мода бургут қўшилиш учун энг абжир, чаққон ва бақувват бургутни саралаб олади.

Жуфт танлангач, у ёғи бундан-да қизиқ. Иккала бургут бир- бири билан ўйнашади. Баъзида панжасини панжасига қўйиб, ерга қадар маҳорат билан хавфли парвозларни амалга оширишади.

На изображении может находиться: птица и небо

Қачонки улар бир- бирига маъқул келсагина, кейин бир умрга оила қуришади. Улардаги қатъиятликка қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Бургутлар жуда аҳил оила қуради. Улар оила ишларини баб-баравар бажаришади. Ҳаттоки тухумни босиб ётишда ота бургут ўтириган пайтда, мода бургут егулик излаб кетиши мумкин.

Жуфт танланди, энди ўзларига уя қуриш керак. Иккала бургут тоғнинг энг чўққисига кўтарилади. Бу, турли хилдаги йиртқичлардан уясини яхши ҳимоялаш учун зарурдир.

Похожее изображение

Бургутлар қаттиқ чўплардан тўрли уя қуришади ва ўзининг юмшоқ патларини уясига тўшайдилар.

Тасаввур қилаяпсизми, улар оила қуриш учун ўзларини аяшмайди.

Уялари тайёр бўлгач мода бургут тухум қўяди. Шу билан янги хаёт бошланади.

Нар бургут уясини устида чир айланиб парвоз қилиб юради. Бу билан у, бу ерлар унинг худуди эканини бошқаларга билдириб туради.

На изображении может находиться: птица, небо и на улице

Бундай вазиятларда нар бургутга яқинлашиш хавфли, у оҳирги томчи қонига олишувга тайёр бўлади. Бунга, итларнинг бургутлар уясига жуда яқин келиб қолишганда, итларни ўлар холатда яралаганлиги билан боғлиқ бир воқеа мисол бўла олади.

Маълум вақт ўтиб тухумлардан полапонлар очиб чиқади. Улар жуда кичкина ва нозик бўлишади. Энди нар ва мода бургут навбат билан уларга егулик ташийди. Оилавий хаётнинг бир қисми мана шундай тарзда ўтади.

На изображении может находиться: на улице

ПАРВОЗГА ТАЙЁРЛАШ

Вақт ўтиб жўжалар катта бўлишади. Энди уларга учишни ўргатиш керак бўлади. Она бургут уясидаги патлар ва айрим тўрларни олиб ташлайди. Уяси нозиклашиб, xавфсиз холатини йўқотади.

Похожее изображение

Ота- она бургутлар атайлаб уясидан четроқда ўлжани баҳам кўришади. Оч бургутчалар ноилож ўша томонга талпиниб, пастга қулайди.

Мода бургутни имтиҳони эсингиздами? Ана энди нар бургутни навбати келади. Пастга қулаган боласини тутиб олиб чиқади ва кейинги бургутчани олиб чиқиш учун пастга шўнғийди. Ота бургут бу ишни чаққонлик ва бежирим равишда адо этади. Бу хол бургутчалар қанотини қоқиб парвоз қилишни ўргангунча давом этади.

Мана, бургутчалар парвоз қилишни ҳам ўрганишди. Энди уларга ов қилиш услублари, энг «тансиқ таомлар» маконлари, ўзини тутиш ва ҳимоя қилиш, ота бургут каби баланд ва узоқларга парвоз қиилиш каби махорат дарслари ўргатилади.

Картинки по запросу Орлы родители

Ва ниҳоят улар мустақил хаётга тайёр. Энди ёш бургутлар қадрдон уяларини ташлаб учиб кетишади.

Ота- оналари эса бир бирига ғамхўрлик қилишда давом этади .

Интернетдан материали асосида Адҳам Ахмедов таржимаси

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг