Пентагон АҚШнинг Яқин Шарққа яна 14 минг аскарни жалб қилаётганлиги ҳақидаги малумотларни рад қилмоқда

0
230
манба: EPA

Пентагон АҚШнинг Яқин Шарққа 14 мингга яқин қўшин юборганлиги ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.

The Wall Street Journal’нинг хабар беришича, АҚШнинг мазкур минтақадаги ҳарбий базасига бу йил бошидан бери қўшимча ўнлаб кемалар келиб қўшилган. Қўшинлар сонини яна икки баравар кўпайиши мумкин. Нашр шундан келиб чиқиб, АҚШ Президенти Доналд Трамп шу ой бошида қўшинларни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлигини айтмокда.

Аммо Пентагон бу хабарнинг ёлғон эканини даъво қилмоқда.

«Бу хабар нотўғри. АҚШ Яқин Шарққа 14 минг қўшимча қўшин юборишни режалаштирмаяпти», – деб ёзади Пентагон матбуот котиби Алейсса Фарах.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг