«Ювентус» клуби спорт директори: “Криштиану тугадими?Кулгимни қистатманг”

0
761
manba: CNN International

«Ювентус» клубининг спорт директори Фабио Паратичининг сўзларига кўра,  португалиялик юлдуз Роналдо бу йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритмаган бўлса-да, у ҳали жамоага кўп фойда келтира олади.

Паратичидан Роналдонинг охирги пайтлардаги жисмоний ҳолати унинг ёши билан боғлиқлиги ҳақида сўрашди. Чунки 34 ёшли “Кришти” сўнгги беш ўйинда битта гол урган холос. «Юве» бошлиғи бунга жавобан: «Криштиану тугадими?Кулгимни қистатманг. Роналдонинг тиззасида муаммо бор эди. Бу жароҳат унга ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишига имкон бермади,  аммо ҳозир у аввалгидан кучлироқ бўлиб қайтмоқда» деб айтди.

“Олтин тўп” ҳақида Паратичи қўшимча қилди:  «Мен учун Роналду ўтган мавсумда ҳам бунга лойиқ эди. Футболчи Чемпионлар Лигасида 13 та гол урган. Энди у «Ювентус»да қоладими? Албатта. ”

Бу йил Роналдо А Сериянинг энг яхши ўйинчисига аталган мукофотни қўлга киритди ва ўтган мавсумда ушбу мусобақада 21 та гол уриб «Юве» га кетмa-кет саккизинчи марта чемпионликни қўлга киритишга ёрдам берди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг