Эрон  АҚШнинг санкцияларига қарамай нефть экспортини давом эттирмоқда

4
456
Фото: royanews.tv

АҚШ Теҳроннинг экспортига нисбатан жорий этган санкцияларга қарамай Эрон ўз нефтини сотишда давом этмоқда. Бу ҳақда 2 декабрь, душанба куни мамлакат вице-президенти Эсҳоқ Жаҳонгирий давлат телевидениясидаги чиқишида хабар берган.

«Американинг босими ва бизнинг нефт экспортимизга нисбатан жорий қилган санкцияларига қарамай,  ҳатто бизга дўстона муносабатдаги давлатлар Американинг жазоларидан қўрқиб бизнинг хомашёларни сотиб олишни тўхтатган бир пайтда ҳам биз ўз нефтимизни бошқа усуллар билан сотишда давом этмоқдамиз»,  деди Жаҳонгири.

Эрон 2015 йилда дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ядро битимини имзолаганди. АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар ўтган йили Дональд Трамп ушбу ядро келишувидан воз кечганидан кейин анча ёмонлашди.

Шундан сўнг Вашингтон Теҳронни сиқувга олиш учун унга нисбатан иқтисодий санкцияларни жорий қилди. Эрон бу иқтисодий босимлар тугатилмагунча музокаралар столига қайтмаслигини маълум қилган. «АҚШ бизнинг нефть экспортимизни ўзи режалаштирганидек бутунлай тўхтатиб қўя олмади»,  деди Жаҳонгири.

Maнба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

4 Фикрлар

    • Албатта ундай эмас. Бизни таржимонларимизнинг аксарияти ёшлар бўлгани учун ва улар лотин графикасида ёзиб, кейин уни кирилга ўгирган пайтда шундай хатоликлар бўлиб туради. Эътибор ва эътироз учун яна бир карра миннатдорчилигимизни қабул қилинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг