Буюк Британия лейбористлар партияси раҳбари Корбин: Буюк Британия Саудия Арабистонига Ямандаги урушда фойдаланиши учун қурол сотишни тўхтатади

0
56
манба: Euronews

Британиянинг Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбин, агар ушбу ойда бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонса ўз бошчилигидаги ҳукуматнинг Саудия Арабистонига Ямандаги урушда фойдаланиши учун қурол сотишни тўхтатишини айтди.

«Партия Саудия Арабистонига Яманда фойдаланиш учун қурол сотишни тўхтатади ва у ерда урушни тугатишга ҳаракат қилади» деди Корбин Лейборисларнинг ташқи сиёсий мақсадларини баён қилар экан.

Ж.Корбин ўз нутқида: «Лейбористлар партиясининг  янги байналмилаллиги шуни англатадики, биз тинчлик ва можароларнинг олдини олиш жамғармасини ташкил қиламиз ва дипломатик имкониятларимизни кенгайтириш, Яманда можароларни авж олдирмаслик учун қурол экспортини назорат қилишни ошириш мақсадида Исроил ва Фаластин ҳудудларида қўшимча 400 миллион фунт сармоя қиламиз», деди.

 

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг